Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Жанубий Корея Республикаси Сеул таълим департаментининг “KLIC Training Program” лойиҳаси иштирокчилари билан учрашди.
Учрашувда ҳар бир ҳудудда юқори балл олган информатика ва ахборот технологиялари фанидан тоифа сертификатига эга бўлган 14 нафар ўқитувчи ҳамда 1 нафар координатордан иборат жами 15 нафар устоз қатнашди.
Мазкур лойиҳа Жанубий Корея Республикаси Сеул таълим департаменти билан ҳамкорликда халқаро тажрибани ўрганиш, таълим тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, эндиликда информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқитувчилар Кореяда 10 кун давомида малака оширади. Улар ўзаро тажриба алмашишлари, Кореянинг умумтаълим мактаблари фаолияти ва таълим жараёнларини ўрганишлари режалаштирилган.
