Yenching Academy Scholarship — ижтимоий-гуманитар йўналишда магистратура босқичида таҳсил олишни истаган ёшлар учун Пекин университетида тўлиқ молиялаштирилган таълим дастури. Дастур дунёнинг исталган мамлакатидан бўлган номзодлар учун очиқ бўлиб, ёш, миллат, дин ва тилдан қатъи назар, барча учун тенг имконият яратади.
Ҳар йили 120 нафар талаба грант асосида ўқишга қабул қилинади, шундан 75 фоиз ўринни халқаро талабалар эгаллайди.
Номзодлар бакалавр дипломига эга бўлиши ва инглиз тилини етарли даражада билиши лозим. Улар Пекин университети томонидан таклиф этиладиган қуйидаги 6 йўналишлардан бирида ўқиш имконига эга:
– иқтисодиёт ва менежмент;
– тарих ва археология;
– фалсафа ва диншунослик;
– сиёсат ва халқаро муносабатлар;
– ҳуқуқ ва жамият;
– адабиёт ва маданият.
Енчинг Академияси Хитой тадқиқотлари бўйича магистрлик дастури орқали Хитой ва дунё ўртасидаги академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Хитой тарихи, бугуни ва истиқболини чуқур ўрганишга қаратилган илғор таълим муҳитини яратишни мақсад қилган.
Дастур имтиёзлари
Грант ютиб олган талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
– тўлиқ грант асосида бепул ўқиш;
– бепул турар жой (1-ўқув йилида халқаро талабалар учун мажбурий);
– ойлик стипендия;
– Хитойга бориш ва қайтиш харажатларини қоплаш;
– тадқиқот ишлари учун алоҳида маблағ ажратилади.
Талаблар:
– камида бакалавр дипломига эга бўлиш ёки 2026 йил 31 августга қадар уни қўлга киритиш;
– юқори академик натижалар;
– инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат;
– Хитой маданияти ва ижтимоий фанларга қизиқиш;
– етакчилик кўникмалари ва ижтимоий фаолиятда иштирок этганлик.
Эслатма: Пекин университетида ўқиётганлар ушбу грантга ариза топшира олмайди.
Ҳужжат топшириш тартиби
Ариза топшириш онлайн шаклда амалга оширилади. Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– тўлдирилган онлайн ариза шакли;
– шахсий баённома (Personal statement) — 750 сўзгача;
– тадқиқот баённомаси (Research proposal) — 1500 сўзгача (иқтибослар билан);
– CV (резуме);
– расмий диплом ва баҳолар варақаси (транскрипт);
– 2 та тавсиянома хати;
– инглиз тили билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (IELTS 7.0, TOEFL iBT 100, Cambridge 185, CET6 600 ёки TEM4 «良好» ва ундан юқори).
Ариза тўлдиришдан олдин ушбу ҳавола орқали шартлар билан батафсил танишиб чиқиш керак!
Инглиз тили тест натижалари 2024 йил 1-центабрдан кейин олинган бўлиши керак. Сертификатлар бевосита тест марказидан юборилади. Инглиз тили асосий ўқитиш тили бўлган бакалавр ёки магистр дипломига эга номзодлардан тест натижалари талаб этилмайди.
Аризалар 2025 йил 1 декабрьга қадар қабул қилинади. Танлов якунлари ва суҳбатга чақирувлар қиш–эрта баҳор ойларида юборилади.
Суҳбатлар масофадан туриб ёки Пекинда жонли шаклда ўтказилади. Қабул тасдиқланган номзодларга таклифномалар 2026 йил июнь ойининг охиригача юборилади.
