InterMaths Erasmus Mundus Joint Master Degree — магистратура босқичини математика йўналишида Европанинг нуфузли олийгоҳларида давом эттиришни истаган талабалар учун ташкил этилган. Дастурда ушбу йўналиш бўйича юқори билим ва салоҳиятга эга бакалавр босқичини тамомлаган барча талабалар иштирок этиши мумкин.
Дастурга қабул қилинган талабалар 2 йил давомида Европанинг турли университетларида билим ва тажрибага эга бўлади.
Дастур тузилиши қуйидагича:
- 1-семестрда Италияда (LʼAquila университети) амалий математика бўйича фоундатион курсида (Foundations of Applied Mathematics) ўқийди;
- 2-семестрда Германиянинг Ҳамбург технология университети ёки Австриянинг Вена технология университетида Нумериcал – Моделлинг Траининг йўналиши бўйича таълим олади.
- Кейинги бир йилни эса қуйидаги 5 та ҳамкор университетлардан бирида давом эттиради:
- Modelling and Simulation of Infectious Diseases (LʼAquila)
- Computational Methods in Biomedical Imaging (Hamburg)
- Stochastic Modelling in Neuroscience (Nice)
- Cancer Modelling and Simulation (LʼAquila)
- Computational Fluid Dynamics in Industry (Vienna)
- Decision Making and Applications to Logistics (Barcelona).
Ушбу дастур беш хил соҳалар бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, улар инновацион методологияларга асосланган ва ҳозирги жамиятдаги, хусусан, тиббиёт ва саноатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Дастурга қабул қилинган талабаларни барча харажатлари молиялаштирилади ва улар ойлик стипендия билан таъминланади.
Мақбуллик шартлари
Дастурда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- дастурда исталган миллат вакиллари қатнаша олади;
- номзод бакалавр босқичини математика, амалий математика, физика, муҳандислик ёки бошқа шунга алоқадор соҳада тугаллаган бўлиши ёхуд сўнгги босқичда ўқиётган бўлиши даркор;
- инглиз тилини яхши билиши керак. Камида IELTS 6, ТОEFL iBТ 80 ёки эквивалент даража талаб этилади;
- юқори академик кўрсаткичга ва ушбу дастурда иштирок этиш учун катта қизиқишга эга бўлиши керак.
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурга қабул қилинганлар ушбу имтиёзларга эга бўлади:
- ўқиш контракт тўловидан қисман озод этилади (18,000 евро);
- дастур давомида ойлик 1,400 еврогача бонус стипендия билан таъминланади;
- тиббий суғурта харажатлари тўлиқ қопланади;
- талабаларнинг дастурда иштирок этиши билан боғлиқ бошқа ҳар қандай мажбурий харажатлар қопланади.
Дастур манфаатли томонлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатда ўтиш ва шахсий профиль очиш лозим. Шундан сўнг ушбу ҳавола орқали керакли ҳужжатлар тақдим этилади ва онлайн ариза тўлдирилади.
Керакли ҳужжатлар:
- шахсий фотосурат;
- CV (намуна);
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- тил билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат;
- университетда олинган диплом ва унинг баҳолари;
- ўқимоқчи бўлган дастури ҳақида қисқача тафсилот (намуна);
- 2 та тавсиянома;
- мотивацион хат.
Дастурга ариза топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Саралаш жараёни. Ушбу жараён 100 баллик системага кўра баҳоланади:
- академик ютуқлар — 60 балл;
- тил сертификати — 10 балл;
- иш тажрибаси — 10 балл;
- мотивацион хат — 10 балл;
- тавсияномалар — 10 балл.
Натижалар 2026 йил 30 апрелдан кейин эълон қилинади.
