Андижонда яна бир ўқувчи 3 та фандан юқори даражали сертификатларни қўлга киритди

Андижонда яна бир ўқувчи 3 та фандан юқори даражали сертификатларни қўлга киритди

Андижон вилояти, Андижон туман 26-умумталим мактабининг 11-синф ўқувчиси Зокиржонова Омина бир нечта фанлардан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Ўзбек тили ва адабиёт – 66.37 балл (А)

 

Тарих – 66.66 балл (А)

 

Инглиз тили – CEFR B2

 

Аввалроқ, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Акрамова Муниса 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.