Yenching Global Simpozium (YGS) — дунёдаги энг нуфузли анжуманлардан бири. Ҳар йили баҳорда ўтказиладиган симпозиум глобал ҳамда Хитой билан боғлиқ долзарб мавзуларда қизиқарли муҳокамалари ва интерфаол сессиялар бўлиб ўтади. Бугунги етакчилар ўз тушунчаларини бутун дунё бўйлаб Хитойга бўлган иштиёқи билан талабалар ва ёш мутахассислар билан ўртоқлашадилар.
Yenching Global Simpozium 2026 турли географик минтақалар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, жамоалар ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилади. Бу йилги мавсум 2026 йил 16-19 апрель кунлари Хитойнинг пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.
Дастурнинг асосий мавзуси: Harnessing Momentum: The Power to Act in a Changing World.
Дастур инглиз тилида бўлиб ўтади, баъзи меҳмонлар хитой тилида нутқ сўзлаши мумкин, лекин инглизча синхрон таржимаси бериб борилади. Енчинг Академияси томонидан ўтказилган аввалги тадбирлар қандай бўлиб ўтгани ҳақида ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари:
- номзод 1995 йил майдан кейин туғилган бўлиши керак;
- ариза топшириш вақтида исталган соҳа бўйича камида бакалавр даражасига эга бўлиши лозим ёки охирги курсда ўқиётган бўлиши керак;
- инглиз тилини етарли даражада билиши шарт;
- 2026 йил 16-19 апрель кунлари симпозиумда тўлиқ иштирок этиш имкониятига эга бўлиши лозим;
- аввал Yenching Global Simpozium ёки Енчинг Ижтимоий Инновация Форумларида қатнашмаган бўлиши лозим.
Дастур талаблари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Фойдали томонлари
Yenching Global Симпозиумида бутун дунё бўйлаб 200 нафар делегат қатнашади. Иштирокчиларнинг дастур билан боғлиқ барча харажатлари тўлиқ молиялаштирилади, жумладан:
- халқаро авиачипта харажатлари қопланади;
- бепул тураржой ва озиқ-овқат билан таъминланади.
Эслатма: дастур ташкилотчилари виза масалалари бўйича элчихонага таклиф хати юбориш мажбуриятини бўйнига олмайди, виза боғлиқ жараёнлар иштирокчи томонидан ҳал қилиниши лозим.
Дастур имкониятлари билан батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Yenching Global Simpozium 2026 учун ариза топшириш қуйидаги бўлимлардан иборат:
- дастур талаблари;
- шахсий маълумотлар ва алоқа маълумотлари;
- таълим фаолияти ҳақида маълумотлар;
- касбий тажрибага доир маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
- симпозиум ҳақида маълумот;
- тил сертификати (талаб этилган даражага тўғри келмаса ҳам ва муддати ўтган бўлса ҳам юкланиши тавсия этилади)
- CV;
- қисқа иншо саволлари. Иншолар максимум 300 сўздан иборат бўлиши шарт.
Дастурга ушбу ҳавола орқали онлайн ариза топшириш мумкин.
Дастурга ариза топширишнинг охирги муддати қуйидагича:
- эрта қабул учун: 22 декабрь, 2025 йил;
- доимий қабул учун: 5 январь, 2026 йил.
Ариза топшириш бўйича маслаҳатлар:
- жавобларни маълумот учун wорд ҳужжатида сақлаш лозим. Онлайн ариза топшириш саҳифасида қораламалар сақланмайди. Барча жавоблар тўлдирилгандан кейин тўлиқ аризани юбориш керак;
- ҳар бир иншо максимал 300 сўздан иборат бўлиши керак;
- тугалланмаган ва/ёки кечикиб юборилган аризалар қабул қилинмайди;
- тил билиш сертификатлари юкланиши шарт. Камида IELTS 7, ТОEFL 100, Cаmbridge 180, CEFR C1 даража талаб этилади. Скриншотлар ҳам қабул қилинади;
- дастур тўлиқ молиялаштирилади (авиачипта, турар жой ва овқатланиш симпозиум ташкилотчилари томонидан қопланади). Агар ариза топширилгандан сўнг тўлов қилиш кераклиги сўралган электрон хатлар ёки хабарлар келса, бу фирибгарлик бўлиши мумкин;
- шуни ёдда тутингки, дастур виза учун штрих кодлари бўлган таклиф хатлари жўнатмайди.
Дастурга қабул қилинган иштирокчилар 2026 йил март ойи бошларида хабардор қилинади. Дастур бўйича энг кўп берилган саволлар ва уларнинг жавоби билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
