17–40 ёшдагилар учун Кореяда харажатлари тўлиқ қопланадиган дастур — Winter Korean Culture Camp 

17–40 ёшдагилар учун Кореяда харажатлари тўлиқ қопланадиган дастур — Winter Korean Culture Camp 

Winter Korean Culture Camp дастури ёзда Корея маданияти билан яқиндан танишиш имконини беради. Ушбу дастур талабалар/ёшлар ва корейс тили, корейс маданияти бўйича қисқа муддатли (иммерцион) дастурни хоҳлайдиган талабалар учун мўлжалланган.

 

 

Дастурнинг мақсади — хорижий ташриф буюрувчиларнинг Жанубий Корея Республикаси ҳақидаги тушунчаларини ошириш ва корейс маданиятини дунёга танитиш.

 

 

Дастурнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади. Кузги оромгоҳ 2026 йил 1-6 февраль кунлари Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилади. Дастур корейс тилини ўқитишни кундалик машғулотлар ва маданий экскурсиялар билан бирлаштиради. Ушбу ёзги оромгоҳ барча халқаро талабалар/ёшлар учун очиқ.

 

 

Оромгоҳ Сеулнинг машҳур диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш ва корейс анъаналарини бошдан кечириш, маҳаллий таомларни татиб кўриш (Кимчи, Кимбаб, Рамюн ва бошқалар), анъанавий корейс санъатини ўрганиш каби одатий маданий тадбирларда қатнашишни ўз ичига олади.

 

Мақбуллик шартлари:

 

– мазкур дастурда қатнашиш учун 17-40 ёш оралиғида бўлиш керак;

 

– барча давлат фуқаролари қатнаша олади;

 

– саёҳат ва маданиятга қизиқиши лозим;

 

– инглиз тилини етарлича билиш керак. IELTS талаб қилинмайди;

 

– ақлан ва жисмонан соғлом бўлиш керак;

 

– дастурда тўлиқ иштирок эта олиш лозим;

 

– янги муҳитга тез кўникувчан бўлиш керак.

 

 

Мувофиқлик талаблари (eligibility requirements) ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари:

 

– Кореянинг Сеул шаҳрида 6 кун яшаш имконияти берилади;

 

– корейс маданиятини тўғридан тўғри ўрганиш учун муҳит;

 

– Сеул бўйлаб пиёда саёҳат қилиш имконияти;

 

– маҳаллий анъаналарни ўрганиш орқали маҳаллий аҳоли ҳаётини ҳис қилиш;

 

– дастурда қатнашганлик учун сертификат берилади.

 

 

Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурга ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

– CV (Европа намунасидаги);

 

– «Бу грант менга нега керак» мавзусида 250 сўзли мотивацион хат;

 

– «Нима учун мен ушбу грантга муносибман» мавзусида 250 сўзли мотивацион хат;

 

– дастур китоби сотиб олинганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияси;

 

– барча ҳужжатлар инглиз тилида бўлиши керак.

 

 

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларни юклаш ихтиёрий бўлиб, саралашда устунлик берилиши мумкин:

 

– ютуқ сертификатлари (чемпионат, олимпиада, бизнес танлови ва бошқалар);

 

– wритинг портфолио;

 

– тавсиянома.

 

 

Харажатлари тўлиқ қопланадиган грант турига ариза топширишда 2 хил грант категориясидан бирини танлаб торшириш мумкин:

 

 

Gold — Кореяга сафар харажатлари ($750 гача) ва дастур тўлови тўлиқ қорланади;

 

Silver — Кореяга сафар харажатлари $250 гача ва дастур тўлови тўлиқ қорланади;

 

 

Муҳим: дастурга ариза топшириш тўлови мавжуд эмас. Аммо дастурга ариза топшира олиш учун дастур китобини ($10) сотиб олиш талаб этилади.

 

 

Эслатма: дастур бадали қуйидагиларни ўз ичига олади: турар жой (икки кишилик умумий), овқатланиш (4 нонушта ва 4 тушлик), жадвал бўйича кўрсатилган барча тадбирлар ва турлар, маҳаллий транспортлар (поезд ва автобус), иштирок этганлик тўғрисидаги электрон сертификат, дастур назорати, мамлакат ичидаги маъмурият харажатлар ва сувенир.

 

 

Ариза топшириш жараёни ва грант турлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

 

 

Ариза торширишнинг охирги муддати: 2025 йил 20 ноябрь

 

 

1-босқич натижалари 2025 йил 1 декабрда эълон қилинади. Интервью 2025 йил 10-15 декабрда ўтказилади.

 

 

Ушбу кузги оромгоҳда иштирокчилар 3 юлдузли меҳмонхонага жойлаштирилади. Меҳмонхонада яшаш шароити жуда яхши ва жуда тоза. Эркаклар ва аёллар алоҳида хонага жойлаштирилади.

 

 

Аввалги мавсум ғолиблари ҳақида ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish