АҚШдаги нуфузли университетда бакалавр босқичини тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти

 АҚШдаги нуфузли университетда бакалавр босқичини тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти

The Guy T. Carswell Scholarship — бу Wake Forest Университетида бакалавр босқичида ўқишни истаган иқтидорли ёшлар учун тақдим этиладиган нуфузли грант дастури. Дастур юқори академик кўрсаткичларга эга, ташаббускор, ижтимоий фаол ва етакчилик қобилиятига эга талабаларга мўлжалланган.

 

 

Ҳар йили атиги 5 нафар энг яхши номзод танлаб олинади ва улар нафақат контракт тўловидан озод қилинади, балки тураржой, озиқ-овқат ҳамда шахсий харажатлар билан ҳам таъминланади.

Мақбуллик шартлари

 

Грантга ариза топширувчи талабалар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

 

 

– Wake Forest Университети бакалавр босқичига қабул қилинган бўлиши;

 

– юқори академик кўрсаткичларга эга бўлиши;

 

– инглиз тилини яхши билиши;

 

– ижтимоий фаол ва лидерлик қобилиятига эга бўлиши.

Талаблар ҳақида батафсил ушбу ҳаволадан билиб олишингиз мумкин.

 

Грант имкониятлари

 

Дастур ғолиблари қуйидаги имтиёзлардан фойдаланадилар:

 

– тўлиқ контракт тўловидан озод этилади;

 

– шахсий харажатлар учун йилига $3,400 ажратилади;

 

– бепул тураржой ва озиқ-овқат тақдим этилади;

 

– тадқиқот харажатлари учун $5,000 грант берилади.

Дастурнинг манфаатли томонлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

 

Ариза топшириш тартиби

 

Аризалар 15 ноябрга қадар қабул қилинади. Университетнинг бакалавриат дастурларига ҳужжатлар уч хил усулда топширилиши мумкин.

 

Ариза топшириш нархи — $85.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

– мактаб ёки коллеж/лицей баҳолари ва уларнинг инглиз тилига таржимаси;

 

– тавсиянома хати;

 

– тил билиш сертификати (IELTS, ТОEFL ёки Duolingo);

 

– SАТ/АCТ натижалари (курс талаблари асосида мажбурий ёки ихтиёрий);

 

– тўлдирилган ариза шакли.

 

 

Ушбу ҳужжатдаги маълумотлар тўлдирилиб тақдим этилиши лозим.

 

 

Танлаб олинган номзодлар билан интервью ўтказилади. Натижалар ҳақида март ойи охиригача хабар қилинади.