Швейцарияда магистратурада бепул ўқиш имконини берувчи йиллик стипендияси 14 минг долларлик грант дастури

Швейцарияда магистратурада бепул ўқиш имконини берувчи йиллик стипендияси 14 минг долларлик грант дастури

Excellence Scholarship & Opportunity Program (ESOP) — Швейцариянинг нуфузли ETH Zurich университетида магистрлик даражасида таҳсил олишни истаган энг иқтидорли ва юқори академик кўрсаткичларга эга талабаларни қўллаб-қувватловчи грант дастури. Грант барча магистрлик дастурлари учун амал қилади.

 

 

Имтиёзлари:

 

– ўқиш тўловидан тўлиқ озод этилади;

 

– яшаш ва бошқа харажатларни қоплаш учун 12 000 Швейцария франки ($14 900) миқдорида йиллик стипендия берилади.

 

 

Ариза топшириш муддати: 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача.

 

Талаблар (мақбуллик шартлари):

 

– бакалавр босқичида юқори академик кўрсаткичлар (энг яхши 10%);

 

ETH Zurich магистрлик дастурларидан бирига ҳужжат топширган бўлиш;

 

– CV да кўрсатилган телефон рақами орқали боғланиш имкони бўлиши (танланган номзодлар билан февраль ойида телефон ёки онлайн суҳбат ўтказилиши мумкин).

 

Керакли ҳужжатлар:

 

– бакалавр дипломи ва иловаси (ёки ўқишни тугатиш ҳақида маълумотнома);

 

– CV;

 

– Таълим олган университетлар рўйхати;

 

– мактаб/коллеж/лицей дипломи (matriculation certificate);

 

– тил сертификати (камида C1 даража, IELTS 7.0 ёки эквиваленти);

 

– паспорт нусхаси;

 

Declaration of consent (розилик баёноти).

 

Магистрлик дастурига ҳужжат топшириш жараёнлари, талаблари ва керакли ҳужжатлар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

 

Қўшимча талаблар:

 

Магистрлик диссертацияси учун дастлабки таклиф (пре-пропосал) – илмий иқтибослар тўғри кўрсатилган ҳолда, номзод томонидан ёзилган бўлиши шарт. Плагиат ёки нотўғри маълумот бериш аризанинг бекор қилинишига сабаб бўлади.

 

 

2 та тавсиянома (агар магистрлик дастури учун тавсиянома олдин тақдим этилмаган бўлса).

 

 

Номзодлар университетнинг магистрлик дастурларидан бирига eАpply портали орқали онлайн ариза топшириши лозим. Университетнинг магистрлик дастурлари ва факультетлари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

 

 

Инглиз тилида бўлмаган ҳужжатлар расмий таржима билан топширилиши керак. Танланган дастурга қараб ҳужжатлар рўйхати ўзгариши мумкин.

 

Саралаш жараёни

 

Аризалар тегишли магистрлик дастурлари қабул комиссиялари томонидан баҳоланади.

 

Грантни тақдим этиш бўйича якуний қарор ETH Zurich ректори томонидан қабул қилинади.

 

Натижалар 2026 йил март ойининг охирида эълон қилинади.