Ирландияда магистр ва PhD талабалари учун €34,000 лик грант дастури

Ирландияда магистр ва PhD талабалари учун €34,000 лик грант дастури

Исталган соҳа бўйича Ирландия олийгоҳларида тадқиқотларини давом эттирмоқчи бўлган магистратура ва докторантура талабалари учун Ирландия Илмий тадқиқотлар Кенгаши йиллик €34,000 га тенг бўлган грант таклиф қилади.

 

Ёши, ирқи ва миллатидан қатъи назар, барча мамлакат фуқаролари ўзлари танлаган йўналиш бўйича ариза беришлари мумкин. Грантга лойиқ топилган номзодлар йиллик стипендия, тадқиқотлар ва қўшимча тўловлар учун алоҳида маблағ билан таъминланадилар. Ўқишнинг давомийлиги номзодлар танлаган босқичга йўналишларга (анъанавий магистратура ва докторантура; ихтисослаштирилган магистратура ва докторантура) қараб, 1 йилдан 4 йилгача давом этиши мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

— Дастурга топшириш учун ҳеч қандай ёш чегараси белгиланмаган;

— Номзод танлаган дастури (университети)нинг талабларига мос бўлиши керак;

— Олдин магистратура ўқимаган бўлиши керак;

— Ирландия ўқишига ариза топширган бўлиши ёки тадқиқот марказларидан бири билан алоқа ўрнатган бўлиши керак;

— Дастур учун топширилган барча ҳужжатлар расман тасдиқланган бўлиши шарт;

— Бакалавр (ёки шунга тенг) ёки магистрлик дипломига эга исталган ёшдаги ва исталган мамлакатдан келган номзодлар топшириши мумкин (агар бакалавр имтиҳони натижаси ариза топширилган вақтда маълум бўлмаса, номзод дипломни қўлга олиши санасини расмий тасдиқланган ҳужжат билан ҳавола этиши лозим. Шундагина Ирландия илмий кенгаши номзодга шартли равишда стипендия бериши мумкин, аммо бакалавр ёки унга тенглаштирилган диплом натижаси биринчи ёки иккинчи даражали натижа кўрсата олиши керак);

— Магистратура учун ариза топширганлар ёки докторантурага имтиёз асосида кирмоқчи бўлганлар Ирландия илмий тадқиқот консуллиги (Irish Research Council) грантини айни дамда ҳам, илгари ҳам қўлга киритмаган бўлиши лозим;

— Барча номзодлар уларнинг тадқиқот мавзуси/лойиҳасини қўллаб-қувватлашга тайёр илмий раҳбарга ҳамда номзоднинг салоҳиятидан яхши хабардор 2 та тақризчига эга бўлиши керак (Ирландия консуллиги бу вазифани бўйнига олмайди);

— Илгари ҳам дастур бўйича ариза топширган бўлса, муваффақиятсиз уринишлари сони иккитага етмаган бўлиши шарт (хоҳ тадқиқот мавзусини ўзгартириш, хоҳ мезбон университетни алмаштириш бўлсин);

— Тўловлардаги ҳар қандай фарқ мукофот олувчи ва/ёки қабул қилувчи ташкилот томонидан тўланиши керак;

— Ҳужжат топширишга кеч қолган, бир мартадан кўп ариза жўнатишга уринган, ёлғон маълумот тақдим этган, керагидан ортиқ ёки кам ҳужжатлар топширган, белгиланган сўз миқдоридан ошириб ёзган ёки бирдан ортиқ илмий раҳбарга эга ҳамда ариза шаклида келтирилган раҳбар исми аслиятга мувофиқ келмаган ва б. номзодларнинг аризаси қабул қилинмайди.

 

Дастурга қўйилган талаблар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Муҳим: Қуйидаги соҳалар бўйича тадқиқот олиб бормоқчи бўлган тадқиқотчиларга грант ажратилмайди:

 

— репродуктив мақсадларда одамларни клонлаш;

— инсониятнинг генетик модификацияси (жинсий аъзолардаги саратон касаллигини даволаш билан боғлиқ тадқиқотлар бундан мустасно);

— инсон эмбрионларини фақат тадқиқот мақсадида ёки соматик ҳужайрасини ядровий ўтказиш йўли билан сотиш мақсадида яратиш.

 

Фойдали томонлари

Грант ютиб олган талабаларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

— Ўқув муддати вақтида йиллик €25,000 миқдоридаги стипендия берилади;

— Тадқиқот учун €3,250 йиллик алоҳида стипендия тақдим этилади;

— Қабул қилувчи ўқув муассасаси, шу жумладан Европа Иттифоқига тегишли бўлмаган тўловлар учун қўшимча €5,750 гача маблағ ажратилади.

 

Ажратилувчи маблағларнинг умумий йиллик миқдори€31,000.

 

Ҳужжат топшириш

Дастурга ҳужжат торшириш учун номзодалар ушбу ҳавола орқали регистрациядан оътиши ва керакли маълумотларни тоълдириши лозим.

 

Керакли ҳужжатлар:

— Ариза шаклини тўлдириш;

— Бакалавр ёки магистрлик дипломининг тасдиқланган нусхаси.

— Номзоднинг ORCID ҳаволаси (бу ердан рўйхатдан ўтиш мумкин).

— Номзодга тавсиянома берувчи 2 та тақризчининг аризаси (тақризчлар мустақил рўйхатдан ўтишлари керак; намуна учун)

— Номзоднинг асосий раҳбари аризаси (илмий раҳбар номзоддан алоҳида тарзда мустақил рўйхатдан ўтиши лозим; намуна учун);

— Паспорт нусхаси (сўралиши мумкин);

 

Эслатма:

— Онлайн аризани тўлдиришдан олдин йўриқнома билан батафсил танишиб чиқиш шарт!

— Ариза топшириш бўйича умумий тавсиялар ушбу ҳаволада;

— Инглиз ёки ирланд тилида тўлдирилган аризаларгина қабул қилинади;

— Юқоридаги ҳужжатлар умумий бўлиб, номзод танлаган университетига қараб қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.

 

Қўшимча маълумотлар

Икки тоифадаги аризачилар имтиёзли ўқишга даъвогарлик қилишлари мумкин:

— Европа Иттифоқига аъзо давлатнинг доимий ёки вақтинчалик фуқаролари;

— Биринчи тоифага кирмайдиган барча.

 

Гарчи стипендия, асосан, биринчи тоифадаги аризачиларга ажратилсада, иккинчи тоифага мансуб номзодлар ҳам етарли фоизларда STEM ёки AHSS йўналишлари бўйича стипендияни қўлга киритиб келишмоқда.

 

Ҳар бир ариза ва материал алоҳида кўриб чиқилади. Мукофот эгалари камида 2 та мустақил ҳамкор текширувчилар баҳосига асосланиб, лойиқлик даражасига кўра шаффоф, холис ва адолатли танлов тартибидан сўнг танланади. Аризаларни саралашда аризачиларнинг исми, туғилган санаси ва жинси комиссияга маълум қилинмайди. Энг юқори баҳоларни қўлга киритган аризачилар Irish Research Council  га тавсия қилинади. Якуний қарор Irish Research Council  томонидан қабул қилинади.

 

Аризалар 4 сарлавҳа асосида сараланади:

— Аризачи;

— Лойиҳа;

— Таклиф қилинаётган (лойиҳа/тадқиқот)ни ўқитиш ва ривожлантириш йўллари;

— Атроф-муҳит.

 

23-октабр, 2025 йил, Тошкент вақти билан 21:00 га қадар номзодлар аризани топшириб бўлишлари шарт.

— Номзоднинг илмий раҳбари ва тақризчилари аризаси учун охирги муддат эса 6 ноябрь.

— Илмий идорани тасдиқлаш муддати 13 ноябрда якунланади.

— Натижалар 2026 йилнинг апрель ойида эълон қилинади.

— Ижобий якуний хулосани қўлга киритганлар 1-центабр, 2026 йилдан ўқишни бошлари мумкин.

 

Номзодлар танлаган ўқиш турига қараб (анъанавий магистратура ва докторантура; ихтисослаштирилган магистратура ва докторантура) ўқийдилар ва стипендияни қўлга киритадилар.

 

Қўшимча маълумот ва саволлар учун:

— Электрон почта: postgrad@researchireland.ie

— Тезкор савол-жавоблар бўлими.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish