Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy) Young Economic Forum дастурини эълон қилади. Форум 2025 йил 9–11 ноябрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Дастур бутун дунёдан олимлар, талабалар, ёш етакчилар, иқтисодчилар ва сиёсатчиларни бир жойга жамлайди.
Форум мавзулари:
Глобал иқтисодий трендлар ва келажакдаги муаммолар;
Рақамли иқтисодиёт ва инновация;
Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт;
Иқтисодий чидамлилик ва инқирозни бошқариш;
Ёшлар иқтисодий сиёсат ва тараққиётнинг бошқарувчилари сифатида;
Шимол-жануб ҳамкорлиги ва минтақавий иқтисодий интеграция.
Қатнашиш турлари:
Харажатлари тўлиқ қопланадиган категория – барча харажатлар форум томонидан қопланади.
Харажатлари қисман қопланадиган категория – иштирокчилар $699 бадал пули тўлайди.
Дастурга рўйхатдан ўтиш 2025 йил 24 сентябргача давом этади.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Кимлар ариза топшириши мумкин?
– 16–45 ёшдагилар;
– иқтисодий ривожланиш ва сиёсий шакллантириш соҳасига қизиқувчилар;
– талабалар, ходимлар, ёш етакчилар ва иқтисодиёт соҳаси мутахассислари.
Тўлиқ харажат қопланадиган категория иштирокчиларини танлаш мезонлари:
Ариза сифати (аниқлик ва мазмун)
Таълим ва иш тажрибаси
Ёшлар билан ишлаш ва ютуқлар
Ижодий лойиҳа ва мулоқот кўникмалари
Интервью ва ижтимоий ҳаракат режалари.
Форумда қатнашишнинг фойдали томонлари:
Харажатлари тўлиқ қопланадиган категория учун ($16,99):
Форумга таклиф хати
Озиқ-овқат
Йўл чиптаси ва транспорт харажатлари
3 кунлик турар-жой
Форум учун керакли буюмлар
Лойиҳа ҳамкори
Менторлик ва иқтисодчилар билан ташрифлар
Иштирок сертификати
Амалиёт имконияти
10 ҳафталик виртуал курс гранти
Битирув нишони
Харажатлари қопланмайдиган категория учун ($699):
Форумга таклиф хати
Озиқ-овқат
3 кунлик турар-жой
Форум учун керакли буюмлар
Лойиҳа ҳамкори
Менторлик ва иқтисодчилар билан ташрифлар
Иштирок сертификати
Амалиёт имконияти
10 ҳафталик виртуал курс гранти
Битирув нишони
Кейинги форумларда қисман грант (Женева, Сингапур, АҚШ)
Ҳужжат топшириш:
Дастурга икки категория бўйича ариза топшириш мумкин бўлиб, харажатлари қопланадиган категория учун $16,99, харажатлари қопланмайдиган категория учун эса $699 бадал пули мавжуд.
Харажатлари тўлиқ қопланадиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Харажатлари қопланмайдиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Эслатма! Дастур учун тўланган бадал пули дастур маъмурияти томонидан қайтариб берилмайди.
