Таиландда жойлашган Chulabhorn Graduate Institute (CGI) халқаро талабалар учун магистратура босқичида тўлиқ молиялаштирилган ўқиш имконини берувчи CGI Scholarships грант дастурини эълон қилди. Ушбу дастур доирасида жами 15 та ўрин ажратилган.
Грант дастури аввал 6 ҳафталик малака ошириш курсини ўз ичига олади, сўнгра талабалар 2 йил давомида магистратура босқичида таҳсил олишлари мумкин. Грант талабаларнинг ҳар йили эришган ютуқларига қараб янгиланади.
Кимлар учун: Олий маълумотли (бакалавр)
Таълим йўналишлари:
Applied Biological Sciences: Environmental Health
Институт ҳақида
Chulabhorn Graduate Institute (CGI) 2005 йилда профессор Chulabhorn Krom Phra Srisavangavadhana ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, илмий кадрлар ва етакчиларни тайёрлашни мақсад қилган. Институт замонавий интерактив усуллар орқали ўқитиш ва тадқиқот ишларини олиб боради.
Кимлар қатнашиши мумкин?
30 ёшгача бўлган номзодлар;
Қуйидаги йўналишларда камида GPА 2.75 билан бакалавр дипломи:
Sciences: Chemistry, Biology, Biological Sciences, Molecular Biology, Environmental Sciences
Medical Sciences: Medicine, Medical Technology
Пҳармаcй ёки Пҳармаcэутиcал Сcиэнcэс
Бошқа тегишли йўналишдаги мутахассислар ҳам ариза топшириши мумкин;
Инглиз тили билиш (IELTS/ТОEFL сертификати талаб қилинади);
Илмий лаборатория тадқиқотларида тажрибага эга бўлиш.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Грантнинг афзалликлари
Ўқиш ва бошқа академик тўловларнинг тўлиқ қопланиши;
Бориш-келиш учун авиачипта;
Ойлик стипендия;
Виза тўлови, яшаш ва тураржой харажатлари;
Китоблар ва тиббий суғурта учун маблағ.
Ариза топшириш тартиби
Номзодлар ариза шаклини тўлдириб, керакли ҳужжатлар билан бирга cgi_academic@cgi.ac.th электрон манзилига юборишлари керак. Шунингдек, барча ҳужжатлар почта орқали қуйидаги манзилга жўнатилади:
Chulabhorn Graduate Institute (CGI Scholarship Program)
54 Kamphangphet 6 Road, Talat Bang Khen, Laksi, Bangkok 10210 THAILAND
Керакли ҳужжатлар:
Тўлиқ академик транскриптлар;
3 та тавсиянома;
Тадқиқотга бўлган қизиқишни тушунтирувчи баёнот;
Тиббиёт тарихи бўйича ҳисобот;
Бошқа қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар.
Эслатма: Талаб қилинган ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
Қўшимча маълумотлар
Такроран сўраладиган саволларга жавоб бу ерда;
Институтнинг кампуси ҳақида батафсил бу ерда;
Эмаил: cgi_academic@cgi.ac.th;
Тел: +(66 2) 554-1900/2130;
Факс: +(66 2) 554-1991;
Манзил: The Chulabhorn Graduate Institute
54 Kamphangphet 6 Road, Talat Bang Khen, Laksi, Bangkok 10210 THAILAND.
Муҳим саналар:
Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 30-центабр, 2025 йил;
Якуний натижалар 2026 йил январь ойида эълон қилинади;
Дастур 2026 йил август ойида бошланади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча маълумот олиш мумкин:
