Сертификат йўқлиги ишдан бўшатишга асос бўла оладими – Ҳуқуқшунос муносабати

Сертификат йўқлиги ишдан бўшатишга асос бўла оладими – Ҳуқуқшунос муносабати

Хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасининг B2 сертификатисиз бекор қилиниши масаласида юридик изоҳ берилди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠  ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ижтимоий тармоқларда хорижий тил ўқитувчиларининг B2 даражадаги тил сертификати бўлмагани учун уларнинг меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида фикрлар кенг муҳокама қилинмоқда.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ушбу масалага нисбатан “Юрист маслаҳати” ҳуқуқий саҳифасида таҳлилий ёндашув билдирилди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ушбу фикрларда таъкидланишича, хорижий тил ўқитувчилари учун B2 даражадаги сертификатга эга бўлиш мажбурияти Президентнинг 2019 йилдаги ПФ-5712-сон фармони ҳамда 2023 йилдаги 312-сон қарорида белгиланган бўлса-да, бу меҳнат шартномасини тўғридан-тўғри бекор қилишга асос бўла олмайди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Сабаби, ўқитувчининг малакаси етарли ёки етарли эмаслигини аниқловчи асосий мезон — бу аттестация натижаларидир.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Меҳнат кодексининг 161-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 572-сон қарорига асосан, фақат аттестациядан ўтолмаган ўқитувчиларнинг меҳнат шартномаси малака етишмовчилиги сабабли бекор қилиниши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Сертификат эса педагогнинг қўшимча малакаси сифатида баҳоланади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, фикрда келтирилишича, B2 талабини фақат хорижий тил ўқитувчиларига қўллаш, бошқа фан ўқитувчилари учун бундай талабнинг мавжуд эмаслиги Меҳнат кодексининг 4-моддасига зид ҳолат — яъни меҳнат соҳасида камситиш бўлиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Хулоса сифатида, саҳифа муаллифи ушбу масалада ўз юридик таҳлилини билдирган ва ҳозирча тегишли вазирликлардан расмий муносабат кутилаётганини маълум қилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠