Business Today ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган нуфузли Халқаро конференциянинг 51-сони жорий йилда ҳам талабалар учун эшикларини очмоқда. Дастур бутун дунё бўйлаб бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, бизнес соҳасига қизиқувчи ёшлар учун муҳим имкониятдир.
Конференция санаси: 2025 йил 8–10 ноябрь
Ўтказиладиган жой: Нью-Йорк шаҳри, АҚШ
Мавзу: «The Human Algorithm»
Конференция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
– Машҳур бизнес етакчилари иштирокида маърузалар ва панель муҳокамалари;
– бошқарув бўйича интерактив семинарлар;
– талабалараро (пеэр-то-пеэр) мулоқот майдони;
– ишга қабул қилиш жараёнлари ва танловлар;
– молиялаштириш бўйича мусобақалар.
Харажатлар тўлиқ қопланади:
Авиачипта харажатлари
Тураржой
Озиқ-овқат
Эслатма: виза харажатлари қопланмайди.
Иштирок этиш шартлари:
Бакалавриат босқичида таҳсил олаётган бўлиши
Инглиз тилида эркин мулоқот қила олиши
Конференция давомида барча тадбирларда тўлиқ иштирок эта олиши.
Ариза топшириш тартиби:
Аризалар икки босқичда қабул қилинади:
1-босқич: 2025 йил 20 июнь (якунланган)
2-босқич: 2025 йил 15 август — ҳозирда давом этмоқда
Диққат: Сайт қайта юкланганда киритилган маълумотлар ўчиб кетиши мумкин. Шу боис, ариза шаклини бир мартада тўлдириб, юбориш тавсия этилади.
Танловдан ўтган номзодлар конференцияда иштирокини кафолатлаш учун $75 миқдорида депозит тўловини амалга ошириши керак.
Қўшимча саволлар бўйича мурожаат: studentrelations@businesstoday.org
Энг кўп берилган саволлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастур имтиёзли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Сўнгги муддат: 2025 йил 15 август
