Словакия Республикаси Таълим, Тадқиқот, Ривожланиш ва Ёшлар Вазирлиги иқтидорли халқаро талабалар учун бакалавриат ёки қўшма бакалавриат ва магистратура босқичларини Словакияда ўқиш имкониятини тақдим этувчи грант дастурини эълон қилди.
Ушбу грант дастурининг миқдори €15,000 бўлиб, жами 150 нафар талабага тақдим этилиши режалаштирилган.
Дастур кимлар учун?
Дастурга қатнашиш учун қуйидаги шартлар мавжуд:
Ўрта маълумотли талабалар (мактаб ёки коллеж битирувчилари);
Инглиз тилини билиш (сертификат сўралмайди, лекин тилни билиш дастурда муваффақиятли қатнашиш учун устунлик беради);
Ёш чегараси чекланган эмас;
Дастурда Словакиядан бошқа барча давлат фуқаролар қатнашиши мумкин (Ўзбекистон рўйхат да бор);
Номзодлар 2025 йилнинг кузида бошланадиган ўқув дастурининг биринчи йилида рўйхатдан ўтган бўлиши керак;
SАТ тестидан камида 1100 балл олиш талаб қилинади.
Муҳим: Номзод илгари Словакияда ўқиган бўлмаслиги керак, академик алмашинувлар бундан мустасно.
Фойдали Томонлари
Дастурга қабул қилинган талабалар ўқиш тўловларидан озод этилади;
Давлат томонидан тиббий суғурта тақдим этилади;
Ойига 500 евро стипендия (жами €15,000) тақдим этилади.
Дастур шартлари
- Ўқув йили: Словакияда ўқув йили 1 сентябрда бошланади ва 31 августда тугайди. Грантлар ҳар йили ўн ойлик муддатга, сентябрдан июнгача берилади;
- Тиббий суғурта: Суғурта ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ҳужжат Топшириш
Грант дастурига иштирок этиш учун талабалар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари керак:
Шахсий маълумотлар;
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
SАТ тести натижаси;
Керакли иловалар;
Solemn declaration (тантанали баёнот).
Solemn declaration (тантанали баёнот) — бу шахснинг ҳужжат мазмуни ҳақиқат ва тўғри эканлигини тантанали равишда эълон қилиши. Бу қасамёдга тенг ҳуқуқга эга ва нотўғри маълумот киритилган тақдирда талабгор жавобгарликка тортилиши мумкинлигини билдиради.
Муҳим
Грант дастурига ютиб чиқиш олия ўқув юртига автоматик қабул қилишни англатмайди. Талабалар ўқиш учун алоҳида аризани танлаган олий таълим муассасасига топширишлари керак;
Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 2025 йил 1 август, 03:59.
Ариза Топшириш
Номзодлар ариза топшириш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин:
Email: scholarships@portalvs.sk (техник муаммолар учун), scholarships.talents@minedu.sk (бошқа барча ҳолатлар учун).
Миграция масалалари юзасидан Халқаро Миграция Ташкилотига мурожаат қилиш мумкин:
Email: mic@iom.int;
Тел: 0850 211 478 (Словакиядан), +421 2 5263 0023 (чет элдан).
