Германиянинг Фреэ Университй, Ҳумболдт Университй ва Течниcал Университй билан биргаликда Германия Бундестаги ҳар йили 50 та давлатдан келган ёш университет битирувчиларига 120 га яқин стипендия ажратиб келади. Дастур 2025 йил учун ҳам қабул бошланганини эълон қилади.
Дастур давомида тўлиқ иш кунининг бир қисми сифатида стипендия эгалари парламент офисининг турли вазифаларини, парламент аъзоларинининг қўмиталар, депутатлик гуруҳлари ва бошқа органларнинг йиғилишларини кузатиб бориш ва парламентнинг ички фаолияти, ўзаро алоқалари ва процедуралари тўғрисида тушунтиришлар олиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, стипендия эгалари Германия Федератив Республикасининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти билан сиёсий фондлар томонидан ташкил этилган ўқув семинарлари билан танишадилар.
Мақбуллик шартлари
— Ўзбекистон фуқароси бўлиши (икки фуқаролик бўлиши мумкин);
— Исталган йўналишда бакалавр, магистр ёки докторлик даражасига эга бўлиши (2025 йил 31 декабрга қадар асосли ҳолатларда илмий даражани тасдиқловчи ҳужжат топширилиши мумкин);
— Немис тилини яхши билиши (ҳеч бўлмаганда B2 даражада);
— 30 ёшдан кич бўлиш (1996 йил 1 мартдан кейин туғилган бўлиш лозим);
— Германия тарихи билан биргликда сиёсий ва ижтимоий ҳолатларга қизиқиш билдириши;
— Ижтимоий-сиёсий билимлардан хабардор бўлиши керак.
Фойдали томонлари
— Ойига €700 миқдорида стипендия;
— Германияга бориб келиш харажатлари;
— Турар-жой берилади;
— Тиббий суғурта билан таъминланади.
Ҳужжат топшириш
Аризда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
— Немис тилида шахсий имзо бўлган ариза (икки саҳифадан ошмаслиги керак)
— Расмий тасдиқланган ва икки йилдан ошмаган немис тилини билишини тасдиқловчи тил сертификати (масалан: TestDaF, ZOP, DSH yoki IPS тил сертификати). Агар талаб қилинган немис тилини билиши номзоднинг таржимаи ҳолидан кўриниб турган бўлса ҳам қабул қилинади (яъни Гермнияда немис тили ўқитувчиси бўлиб ишлаши)
— Немис ёки инглиз тилидаги иккита тавсиянома (бир йилдан ошмаган бўлиши), улардан бири университет профессори ёки расмий иш юритиш бўйича касбий малакаларини баҳолайдиган ишхона раҳбари томонидан;
— JPG ёки оддий форматдаги расм
— Паспорт нусхаси
— Тўлиқ ҳужжатларни электрон почта орқали PDF шаклда, файлни ўз исм фамилиянгиз билан номлаб (масалан, Muster-Max.pdf), қуйида келтирилган электрон почта манзилига юборинг. info@taschkent.diplo.de
— Агар PDF ҳажми 15 MB дан катта ошса, илтимос, ҳужжатларни бир нечта электрон почта хабарларига ажратинг.
Барча топширилиши керак бўлган ҳужжатлар тўпламини бу ерда текшириб олиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
— Иштирокчилар икки босқичда саралаб олинади. Танлов олди босқичи Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан амалга оширилади. Энг малакали номзодлар кузда бўлиб ўтадиган суҳбатга чақирилади.
— Дастурнинг бошида учта учта Берлин университетининг иштирокчилари маҳаллий академик ҳаёт билан танишадилар ва Бундестаг маъмурияти уларга парламент фаолияти тўғрисида тушунча беради.
