Дунёдаги сув муаммоларини ҳал этишда инновацион ечимлар таклиф қиладиган ихтирочилар учун танлов — World Water Challenge 2025 

Дунёдаги сув муаммоларини ҳал этишда инновацион ечимлар таклиф қиладиган ихтирочилар учун танлов — World Water Challenge 2025 

Ер юзидаги сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун инновацион илмий ва технологик усулларни таклиф қиладиган ихтирочилар учун World Water Challenge 2025 танлови эълон қилинди.

 

 

Ушбу дастур Корея халқаро сув ҳафталиги (КIWW) доирасида ўтказилади. Дастур илғор инновацион ечимларни кашф қилишни ва сув муаммоларини ҳал қилиш бўйича белгиланган сиёсатни ишлаб чиқишни мақсад қилган муҳим платформага айланиши кутилмоқда.

 

Танловга тақдим этиладиган ечимлар қуйидаги мавзуларда бўлиши керак:

 

 

Smart Technology (ақлли технологиялар);

 

Appropriate Technology (мос технологиялар);

 

Environment Preservation Technology (атроф-муҳитни сақлаш технологиялари).

 

 

Дастур мақсади:

 

Дастур бутун дунё бўйлаб сув сектори мутахассислари ва манфаатдор томонлари, шунингдек, ечим провайдерлари орасида кенг тармоқ яратишни, мавжуд муаммолар учун умумий муқобил ечимларни татбиқ қилишни кўзлайди.

 

 

Саралашдан ўтган 10 та ечим эгалари World Water Challenge (WWCH) нинг якуний босқичига таклиф қилинади. Якуний тақдимот ва тақдирлаш маросими КIWW – 2025 доирасида 2025 йил 13-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун:

 

World Water Challenge — бу сув муаммоларининг ечимлари бўйича ўтказиладиган халқаро танловдир. 2015 йилда 7-Бутунжаҳон сув форумининг давомий фаолияти сифатида у ҳар йили Корея халқаро сув ҳафталиги (КIWW) билан биргаликда дунё дуч келаётган сув муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг мумкин бўлган ечимларини топиш мақсадида ўтказилади.

 

Мақбуллик шартлари:

 

– келиб чиқиши, ёши, жинсидан қатъий назар, дастурга қизиққан барча иштирок этиши мумкин;

 

– инглиз тилини билиш лозим. Тил билиш сертификати талаб қилинмайди;

 

– дастурда якка тартибда ёки ташкилот номидан ҳам қатнашиш мумкин;

 

– ҳар бир иштирокчи ўз ечимини тақдимот шаклида тақдим этади.

 

Баҳолаш мезонлари (максимал 100 балл):

 

Comprehension (15 балл) – иштирокчи мавжуд глобал сув муаммоларининг келиб чиқиши, сабаби, кўлами ва атрофга таъсирини тўлиқ тушуниши керак;

 

 

Contribution to «Sustainability» (25 балл) – иштирокчи барқарорлик тушунчасини тўлиқ тушуниши ва ечимни амалда қўллаганда эришилиши мумкин бўлган барқарорлик даражасини кўрсатиб бериши лозим;

 

 

Feasibility (30 балл) – ечимни амалга оширишда иқтисодий, техник, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан мувофиқлигини таъминлаш, ечимни турли шароитларда қўлланилиши мумкин бўлиши, соҳага татбиқ этилган фан ва технологиялар амалда тегишли бўлиши керак;

 

 

Originality/Novelty (15 балл) – ечим илгари хабар қилинмаган ёки амалга оширилмаган оригинал ва янги бўлиши, муаммони ҳал қилишда инновацион усулларни таклиф қилиши лозим;

 

 

Impact (15 балл) – ечим муаммога юқори ва доимий равишда таъсир кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиши ва кутилаётган таъсирини яхши тасвирлаб бериши керак.

 

Фойдали томонлари:

 

Корея халқаро сув ҳафталиги 2026 ва/ёки Жаҳон сув форумидаги кўргазмага таклиф қилиниш имконияти;

 

 

Ғолиблар:

 

 

«Энг яхши ечим» учун – 10,000,000 КRW (тахминан 7050 АҚШ доллар);

 

«Outstanding» категорияси учун – 3,000,000 КRW (тахминан 2100 АҚШ доллар).

 

 

Иштирокчилар ўз ечимларини бутун дунё бўйлаб соҳа экспертлари ва халқаро аудиторияга намойиш қилади.

 

Ҳужжат топшириш:

 

Дастурда қатнашишни истаганлар КIWW веб-сайти орқали ўз ечимларини тақдим этишлари лозим. Таклифларни юбориш фақат сайтда онлайн рўйхатдан ўтгандан сўнг давом эттирилиши мумкин;

 

Ечимни тақдим этишда ушбу шаблондан фойдаланиш керак;

 

 

Бир номзод турли ечимлар билан бир нечта таклифлар киритиши мумкин;

 

 

Агар ечимлар визуал тарзда умумлаштирувчи график абстракт (масалан, схематик диаграмма, расм, анимация) тарзида бўлса, улар алоҳида файл сифатида топширилиши керак.

 

 

Барча ечимлар инглиз тилида тақдим этилиши шарт. Топширилган ишлар қайтарилмайди ва улар ташкилотчилар томонидан ишлатилиши ҳамда нашр этилиши мумкин.

 

 

Меҳмон мамлакат: Жанубий Корея

Жойлашув: Дэгу

Фойдалари: Тўлиқ молиялаштирилган

Ариза топшириш муддати: 2025 йил 25 июль

 

Ҳужжат топшириш