Магистр талабалари учун АҚШда 1,400$ ҳафталик иш ҳақи тўланадиган 10-12 ҳафта давом этувчи дастур

Магистр талабалари учун АҚШда 1,400$ ҳафталик иш ҳақи тўланадиган 10-12 ҳафта давом этувчи дастур

АҚШ давлати томонидан тақдим этилаётган Climate Corps Fellowship дастури энергия ва иқлим соҳасидаги муаммоларга ечим топиш учун аналитик ҳамда лойиҳа бошқаруви тажрибасига эга бўлган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

 

Дастур иштирокчилари миқдорий таҳлил, лойиҳа бошқаруви ва ташкилий ўзгаришларни самарали амалга ошириш қобилиятларига асосланиб танлаб олинади. Мақсад — юқори малакали талабаларни экологик муаммоларни ҳал қилишга жалб қилиш ҳамда уларнинг профессионал ривожланишига ёрдам бериш.

 

Дастур шартлари ва имкониятлари

 

Дастур 10–12 ҳафта давом этади. Ҳар бир иштирокчи ҳафтасига $1,400 миқдорида стипендия олади.

 

 

Тренинг ҳафтасида ҳам қўшимча 1 ҳафталик маош тўланади.

 

 

Ариза топшириш муддати: 2025 йил 22 декабргача.

 

Иштирок этиш учун асосий талаблар:

 

Номзод ариза топшириш вақтида қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

 

 

– бизнес, муҳандислик, барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни бошқариш, давлат сиёсати, data science, ёзувчилик ёки шунга ўхшаш соҳада магистратура талабасининг мақомига эга бўлиш;

 

– лойиҳаларни бошқариш ва етакчилик тажрибасига эга бўлиш;

 

– кучли ёзма ва оғзаки нутқ кўникмалари, жумладан тақдимот қила олиш қобилияти;

 

– экологик муаммоларни ҳал қилишга қизиқиш ва иштиёқ;

 

– 2026 йил ёзида АҚШда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш. (Батафсил маълумот учун дастурнинг иш рухсатномаси қоидалари билан танишиб чиқиш тавсия этилади.)

 

Устунлик бериладиган қўшимча кўникмалар

 

Лойиҳаларнинг йўналишига қараб, қуйидаги тажрибага эга бўлган номзодлар афзал кўрилади:

 

 

– кучли молиявий ва миқдорий таҳлил кўникмалари, жумладан лойиҳа баҳолаш;

 

– энергия самарадорлиги, транспорт воситаларини электрлаштириш, озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш ёки бошқа барқарор лойиҳаларда ишлаш тажрибаси;

 

– маълумотларнинг миқдорий ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиш кўникмалари;

 

– иссиқхона газлари чиқиндиларини ҳисоблаш ва ҳисобот бериш тизимларини чуқур билиш.

 

Иштирокчилар учун фойдали томонлари:

 

10–12 ҳафта давомида ҳафтасига камида $1,400 миқдорида стипендия;

 

1 ҳафталик тренинг учун тўланадиган иш ҳақи;

 

Етакчи мутахассислар билан ишлаш, лойиҳа бошқаруви ва экологик ташаббусларда бевосита иштирок этиш имконияти.

 

Ариза топшириш тартиби:

 

Дастурга ҳужжатлар онлайн шаклда топширилади. Жараён қуйидаги босқичлардан иборат:

 

 

1. Дастур ва ариза топшириш жараёни билан танишиш учун 30 дақиқалик виртуал учрашувда иштирок этиш;

 

2. Paramount Global, Iron Mountain ва Clean Energy New Hampshire 2025 йилги битирувчилар панели ҳақида видео кўриш;

 

3. Ариза топшириш бўйича қўшимча маслаҳат олиш учун электрон почта орқали рўйхатдан ўтиш;

 

4. Онлайн платформа орқали аризани топшириш;

 

5. Танлаб олинган номзодлар билан интервью ўтказилади.

 

 

Интервьюдан сўнг, EDF (Environmental Defense Fund) иштирок этадиган ташкилот ва лойиҳалар рўйхатини тақдим этади. Номзод ўзига мос лойиҳани танлайди ва якуний тасдиқлаш учун мезбон ташкилот билан боғланади.