Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (Sustainable Development Goal; SDG) бўйича Жаҳон ёшлар конвенцияси 18 ёшдан ошган барча миллат вакиллари: талабалар, изланувчилар, олимлар, мутахассисларни Италияда ўтказиладиган йиллик форумга таклиф қилади.
Унда иқлим ўзгариши, таълимнинг аҳамияти ва ёшларни муваффақиятли ижтимоий тадбиркор сифатида шакллантириш каби мавзуларда маърузалар, интерактив семинарлар, панель муҳокамалари ва турли тадбирлар ташкил этилади.
Тадбирнинг асосий мавзулари:
Иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиялари;
Таълимнинг аҳамияти;
Адолатли ривожланиш;
Ёшлар етакчилигидаги ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш;
Барқарор ривожланиш мақсадлари.
Тадбирда 4 хил кўринишда қатнашиш мумкин:
Тўлиқ молиялаштирилган ҳолда (50 та грант ажратилган);
Ўз ҳисобидан ($499 эвазига);
Invitation Letter категорияси ($99);
Convention Access категорияси ($249).
Тадбир кунлари: 18-21 декабрь, 2025 (Италия, Милан)
Мақбуллик шартлари
Таълим даражаси, ирқи ва миллатидан қатъи назар, 18 ёшдан ошган шахслар ариза топширишлари мумкин;
IELTS ва ТОEFL каби тил билиш сертификатлари талаб этилмайди.
Фойдали томонлари
Тўлиқ грант (50 нафар):
Италияга бориш-келиш, тураржой, дастурда иштирок этиш, овқатланиш каби барча харажатлар қопланади;
Глобал миқёсда дўстлар орттириш ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш;
Сертификат.
Қисман грант (100 нафар):
Бориш-келиш харажатларидан ташқари қолган барча харажатлар қопланади.
Ҳужжат топшириш
4 хил кўринишда ариза бериш мумкин:
Тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ариза бериш;
Ўз ҳисобидан ариза бериш;
Invitation Letter категорияси учун ариза бериш;
Convention Access категорияси учун ариза бериш.
Номзодлар аризасини топширгандан сўнг, ташкилот комиссияси аризанинг мазмунига кўра номзодларни саралайди. Потенциал номзодлар билан тез орада электрон почта орқали алоқага чиқилади.
Натижалар 2025 йил 10 октябрда эълон қилинади.
Эслатма: Тўлиқ молиялаштириш категорияси бўйича ариза топшириш учун $16.50 миқдорда бадал пули тўлаш лозим. Бадал пули қайтарилмайди.
Дастур бўйича энг кўп сўралган саволларга жавоблар бу ерда.
Қўшимча саволлар учун: info@headwayinstitute.org
