АҚШда 10 ой давомида мустақил лойиҳалар қилиш учун 92,000$ стипендия билан таъминловчи грант дастури

АҚШда 10 ой давомида мустақил лойиҳалар қилиш учун 92,000$ стипендия билан таъминловчи грант дастури

Princeton университети ижодкорлар учун мўлжалланган Hodder Fellowship стипендия дастурига аризалар қабул қилмоқда. Дастур давомида иштирокчилар бир ўқув йили (10 ой) давомида мустақил ижодий лойиҳалар устида ишлаш имкониятига эга бўладилар.

 

 

Стипендия миқдори — 92 000 АҚШ доллари. Бундан ташқари, тадқиқот харажатлари учун қўшимча 5 000 доллар ажратилади. Номзодлар танловда ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этишлари лозим.

 

Кимлар иштирок этиши мумкин?

 

Ёзувчилар, рассомлар, хореографлар, ижрочи санъаткорлар, таржимонлар, ёзувчилар, гуманистлар ва бошқа ижодий соҳа вакиллари;

 

АҚШ фуқароси бўлмаган шахслар;

 

Ушбу стипендиядан фан номзоди (PhD) илмий даражасини олиш учун ишлатилиши мумкин эмас;

 

Фан номзоди ёки бошқа ҳар қандай юқори даражали докторлик диссертациялари эгалари ариза бериш ҳуқуқига эга эмас.

 

Дастур афзалликлари

 

10 ойлик академик йил учун 92 000 АҚШ долларлик стипендия;

 

Тадқиқот харажатлари учун қўшимча 5 000 доллар;

 

 

Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш тартиби

 

Аризалар фақат онлайн қабул қилинади. Аризани тўлдиришдан олдин барча ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш тавсия этилади, чунки сақлаш функцияси мавжуд эмас.

 

 

Аризалар онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали топширилади.

 

 

Охирги муддат: 09.09.2025 соат 09:59

 

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 

 

Электрон ариза;

 

Резюме (CV);

 

750 сўздан иборат лойиҳа таклифи;

 

Тавсия берувчи уч кишининг контакт ва шахсий маълумотлари;

 

Ёзувчилар учун сўнгги ишидан 3000 сўздан иборат намуна;

 

Шоирлар учун 20 бетдан ошмаган иш намунаси;

 

Санъаткорлар учун 10 дақиқалик ижро намунаси (Намуна YouTube, Vimeo, Flicker ва бошқа онлайн видео форматига ҳавола орқали юборилиши керак);

 

Рассомлар учун битта pdf файлга тўпланган, энг кўпи 20 та бўлган суратлар жамланмаси;

 

Мусиқачилар учун 10 дақиқалик ижро намунаси (Намуна YouTube, Vimeo, Flicker ва бошқа онлайн видео форматига ҳавола орқали юборилиши керак);

 

Киноижодкорлар учун 10 дақиқалик фильм ёки видео ишлари (Намуна YouTube, Vimeo, Flicker ва бошқа онлайн видео форматига ҳавола орқали юборилиши керак).

 

 

Эслатма:

 

Онлайн форматда юборилган ишлар учун пароль қўйилган ҳолатларда, паролларни ҳам қўшиб юбориш талаб этилади;

 

Ҳавола аниқлик билан кўрсатилиши талаб этилади, бутун фильм архивига битта ҳавола берилмаслиги лозим;

 

Илова намунавий иш учун берилган ҳаволага қўшимча равишда битта URL ҳаволасини қўшиш имконини ҳам беради.

 

Муҳим саналар

 

Натижалар: ноябрь ойининг охирига қадар;

 

 

Финал босқич: суҳбат (интервью).

 

 

Маълумот учун: lca-fellowships@princeton.edu