Японияда 1,400 доллар ойлик стипендияли амалиёт дастури

Японияда 1,400 доллар ойлик стипендияли амалиёт дастури

Япониянинг нуфузли Matsumae халқаро ташкилоти томонидан хорижий олим ва изланиш олиб борувчилар учун алмашинув дастури эълон қилинди. Ушбу имконият, айниқса табиий фанлар, муҳандислик, тиббиёт ва бошқа илмий соҳаларда фаолият юритаётган ёш олимлар учун мўлжалланган.

 

Дастур ҳақида умумий маълумот 

 

Matsumae Халқаро Жамғармасининг (МИФ) мақсади — ирқи, жинси, дини ёки мафкурасидан қатъи назар, юқори академик қобилиятга эга бўлган чет эллик тадқиқотчиларга Японияда илмий фаолият олиб бориш имкониятини бериш ва Япониянинг илмий ривожланишга ҳисса қўшиш, шунингдек, халқаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳисобланади.

 

Давомийлик: 3 ёки 6 ойлик;
Қабул сони: 15 та
Стипендия миқдори: Ойига 220,000 япон иенаси (~$1,400)

 

Қўшимча маблағлар:

Японияга келиш ва яшаш учун — 120,000 иена (~$770)

Авиачипта, саёҳат ва соғлиқни суғуртаси — тўлиқ қопланади

Маданий дастурлар: Иштирокчилар учун Япониянинг маданий мерос объектларига экскурсиялар ташкил этилади

Эслатма: Дастур тадқиқотчининг виза харажатларини, оиласи бўлса уларнинг Японияга келиш харажатларини молиялаштирмайди.

 

Ариза топшириш муддати:
2025-йил 1-июн — 30-июнь (Япония вақти бўйича)

 

Кимлар мурожаат қилиши мумкин?

Япониялик бўлмаган, докторантура босқичини тугатган тадқиқотчилар;

Номзодлар 45 ёшдан кичик бўлиши (1980-йилдан кейин туғилганлар);

Инглиз ёки япон тилида эркин мулоқот қила олиш;

Тадқиқот олиб бориш учун Япония университети ёки илмий марказидан таклиф хатини олган бўлиши;

Асосий устуворлик — табиий фанлар, тиббиёт, техника ва муҳандислик соҳаларидаги тадқиқотчиларга берилади;

Дастур якунлангач, иштирокчи ўз мамлакатига қайтиши ва ўрганган тажрибаларини алмашиши керак.

 

Керакли ҳужжатлар:  

1. Ариза шаклини тўлдириш.

2. Тадқиқот режаси.

Японияда чоп этилиши мақсад қилинган тадқиқот режасининг PDF шакли.

3. CV.

Бунда асосан илмий ишлари ва эришган ютуқларига урғу бериш мақсадга мувофиқ.

4. Тавсиянома хати.

Ҳозирда фаолият олиб бораётган муассаса раҳбари ёки тадқиқотчиси томонидан ёзилиши керак.

5. Бакалавр, магистратура, докторантура дипломлари, илмий сертификатлар нусхаси.

Барча ҳужжатлар инглиз тилига нотариал таржима қилиши керак, номзоднинг ўзи қилган таржималар ҳисобга олинмайди.

6. Қабул қилинганлик ҳақида хат (Invitation Letter).

Хатда номзод тадқиқот олиб борадиган муассаса раҳбарининг имзоси бўлиши, улар номзоднинг тадқиқот режаси билан танишиб чиқиб розилик билдирганлиги ҳақида маълумот кўрсатилиши керак.

 

Ҳужжатларни юбориш

Барча ҳужжатлар инглиз тилида PDF шаклида электрон почта орқали юборилиши керак.
Электрон почта манзили: апплиcатион@mif-japan.org
5 МБ дан катта, PDF шаклидан бошқа шаклда юборилган, масалан, “rar”, “zip” умуман қабул қилинмайди.

 

Натижалар 2025-йил ноябрь ойида МИФ сайтида эълон қилинади.

Ушбу сайт орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.