Ирландиянинг нуфузли университетларида магистратура ва докторантура босқичида ўқиш учун тўлиқ грант дастури

Ирландиянинг нуфузли университетларида магистратура ва докторантура босқичида ўқиш учун тўлиқ  грант дастури

Ирландия олий таълимини интернационаллаштириш, талабалар ва ходимлар учун сифатли таълим, илмий ишлар ва тадқиқот бўлимида халқаро ҳамкорликни шакллантириш мақсадида Government of Ireland — International Education Scholarship (GOI-IES)  дастури ташкил этилган.

 

2026 йилги GOI-IES дастурининг мақсади халқаро ҳамкорликда Ирландиянинг мақсадли иштирокини акс эттиришдир. Дастур олий таълим соҳасида қўлланилади ва ҳукумат ва олий таълим муассасалари (ОТМ) ҳамкорлигида молиялаштирилади. Дастур 60 нафар талаба учун грант ажратган бўлиб, талабалар ушбу университетларнинг исталган йўналиши бўйича таълим олиш имкониятига эга.

 

Дастурда Европа Иттифоқи ва Европа Иқтисодий ҳудуди таркибига кирувчи давлатлардан бошқа барча давлатнинг ижтимоий ва академик жиҳатдан фаол ва ўзаро мулоқот қилишда етакчи бўлган талабалари иштирок этиши мумкин.

 

Дастур ҳақида батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Ирландиянинг берилган (Appendix1)университетларидан бирига магистратура ёки докторантура босқичида ўқиш учун қабул қилинган бўлиши керак;
  • Ижтимоий ва академик жиҳатдан фаол ва етакчи бўлиши лозим;
  • Дастурда иштирок этиш учун кучли қизиқиш ва мақсадга эга бўлиши ва буни ариза топшириш жараёнида намоён эта олиши керак;
  • Инглиз тилини яхши билиш талаб этилади.

 

Дастурда иштирок этиш талаблари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

  • Иштирокчилар 1 йиллик ўқиш контракт тўловидан озод қилинади.
  • Яшаш харажатлари учун €10,000 молиявий ёрдам берилади.

 

Дастурнинг ушбу мавсумида 60 нафар иқтидорли талабалар иштирок этиши мумкин. Дастурнинг манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастур талабларига жавоб берувчи номзодлар аввал Ирландия ҳукуматининг олийгоҳларидан бирига ҳужжат топшириши ва қабул қилинган бўлиши керак. Кейин эса ушбу линк орқали онлайн ариза топширишлари мумкин бўлади.

 

Расмий ҳаволаҲужжат топшириш

 

Қўшимча маълумотлар

 

Саралаш босқичи. Бунда иштирокчилар ариза топшириш жараёнида топширган ҳужжатларига асосан қуйидаги тартибда баҳоланадилар:

 

  • Академик ютуқлар, олинган баҳолар ва иш тажрибаси учун — 40 балл;
  • Шахсий профилдаги баёноти учун. Бунда мотивацион хатида қуйидагилар акс этиши керак:
    • Дастурга қизиқиши ва ундан оладиган фойдаси аниқлиги — 15 балл;
    • Дастурда иштироки давомида ўз лойиҳаларини максимал даражада ривожлантира олиш қобилияти учун 15 балл;
    • Дастурдан кейинги мақсади, режалари ва уларнинг Ирланд жамиятига боғлиқлиги учун — 15 балл;
  • 2 та тавсиянома учун — 15 балл.

 

Дастурга қабулнинг якуний натижалари 2025 йил июнь бошларида эълон қилинади.

 

Ариза топшириш бўйича саволлар учун: goi-ies@hea.ie