Writers of the Future ижодга янги кириб келган ва илмий фантастик йўналишда ижод қилувчи ҳаваскор ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Writer Contest танловини ташкил этган. Танлов бир йилда 4 марта ўтказилади ва ҳар мавсум учун қуйидаги санадан бошлаб ижодий ишлар қабул қилинади:
— 1-мавсум — 1 октябрь;
— 2-мавсум — 1 январь;
— 3-мавсум — 1 апрель;
— 4-мавсум — 1 июль.
Барча ишлар профессионал ёзувчилар томонидан баҳоланади. Танловда иштирок этиш мутлақо бепул бўлиб, иштирокчилар 5000 долларгача мукофот пули ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Танловга қатнашиш қоидалари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Ушбу танловда аввал бирорта иши нашрдан чиқмаган ёш ҳаваскор ёзувчилар қатнашиши мумкин. Танловда аввал ғолиб бўлган номзодлар қатнаша олмайди.
Асар учун қўйилган талаблар:
— Ижодий ишлар илмий фантастик, бадиий тўқима ва фантастик йўналишдаги аввал нашр эттирилмаган ижодий ишлар қабул қилианди;
— Ижодий ишлар 17000 гача сўздан иборат бўлиши;
— Барча ишлар оригинал бўлиши, плагиат бўлмаслиги шарт;
— Шеърий асарлар, болаларга бағишланган ишлар қабул қилинмайди;
— Ишнинг сарлавҳаси, муаллифнинг исми ва тахаллуси, манзил, телефон рақам ва электрон манзиллари берилган алоҳида саҳифа ажратилиши лозим. Ижодий ишлар аноним тарзда баҳоланади, шунинг учун асар ичида муаллиф исми берилиши мумкин эмас.
Фойдали томонлари
Ғолиблар қуйидагича тақдирланадилар:
— 1-ўрин учун $1,000
— 2-ўрин учун $750
— 3-ўрин учун $500
Қолаверса, йил якунида ҳар 4 мавсум ғолиблари ичидан энг яхши асар муаллифи қўшимча Grand Prize – $5000 мукофот пули билан тақдирланади.
Ҳужжат топшириш
Ижодий ишлар электрон тарзда ва почта орқали қабул қилинади. Электрон ишлар билан қатнашиш учун иштирокчилар аввал онлайн рўйхатдан ўтиши ва ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари керак. Батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Қоғоз вариантдаги ишлар ушбу манзилга почта орқали жўнатилиши лозим:
L. Ron Hubbardʼs Writers of the Future Contest
7051 Hollywood Blvd., Los Angeles, California 90028
Расмий ҳавола Ҳужжат топшириш
Қўшимча маълумотлар
Танлов ғолиблари ўзлари томонидан берилган телефон рақам ёки электрон манзил орқали огоҳлантирилади.
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун ушбу ҳаволага кириш мумкин.
