Сирдарё вилояти Ховос тумани 17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Эргашев Сардорбек Собит ўғли бир неча фандан миллий сертификатларга эга бўлди.
У 4 та фан бўйича сертификатни қўлга киритиб, 188,5 балл билан муддатидан аввал талаба бўлди.
Натижалар:
Ўзбек тили ва адабиёти – 60.64 балл (B+)
Тарих – 64.45 балл (B+)
Математика — 63.42 балл (B+)
Инглиз тили – CEFR B2:
— Тинглаб тушиниш (Listening) – 64
— Ўқиш (Reading) – 65
— Ёзиш (Writing) – 59
— Гапириш (Speaking) – 57
Аввалроқ, Сирдарё вилояти Ховос тумани 17-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Ўролова Лайло бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Rash модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
