Халифа университети 1989 йилда ташкил этилган ва Абу-Дабида жойлашган академик университетдир. Университет Times Higher Education Asia University Rankings томонидан Осиёнинг энг яхши университетлари орасида 28-ўринни эгаллайди. QS University Ranking маълумотларига кўра, у дунёдаги энг яхши университетлар орасида 202-ўринни эгаллайди.
Минтақавий ва халқаро миқёсда талаб катта бўлган кўникма ва соҳаларга қаратилган Халифа Университети тўлиқ ва қисман молиялаштирувчи, магистрлик даражасида ўқишга имкон берувчи грант дастурини эълон қилади.
Грант дастури ғолиб номзоднинг ўқиш тўловларини тўлиқ қоплайди ва ойига 8000 дирҳам стипендия билан таъминлайди.
Талабалар университет ходимлари билан биргаликда илмий-техник кўникмаларни яхшилаш учун илмий лабораторияларда ишлаш имкониятига эга бўладилар.
Университет муҳандислик, технология, санъат ва илмий фанлар бўйича курсларни таклиф қилади.
Мақбуллик шартлари
- Бакалавр босқичини тугатган бўлиши;
- Баҳоларининг умумий ўртача бали (GPA) 4.0 дан 3.0 ёки шунга тенг бўлиши;
- Инглиз тилини билиш даражасига кўра TOEFL iBT минимал жами 91 балл; IELTS энг ками 6.5; EmSAT энг ками 1550 балл натижаларига эга сертификатларнинг нусхалари;
- Барча магистратура фанлари дастурларига кириш учун GRE камида (150 балл) талаб қилинади.
Фойдали томонлари
- Ўқиш тўловидан озод қилинади;
- Ойига 8000 дирҳам ($2,178) стипендия;
- Чет эллик талабалар учун сафар харажатларига кўмак;
- Тиббий суғурта;
- Тасдиқланган халқаро илмий конференцияларга қатнашишни қўллаб-қувватлаш;
- Берул тураржой билан таъминланади.
Ҳужжат топшириш
Ҳужжатлар онлайн ушбу ҳавола орқали топширилади.
Ҳужжат топширишда қуйидагилар сўралади:
- Бакалавр диплом нусхаси;
- БААдан ташқаридаги муассасаларни битирган номзодлар учун БАА Таълим вазирлиги томонидан берилган эквивалентлик сертификати;
- Инглиз тилини билишини тасдиқловчи сертификат (IELTS, TOEFL, EmSAT; натижалар тўгрисидаги маълумот тўғридан-тўғри муассасанинг 0960 TOEFL коди орқали Кҳалифа Фан ва Технология Университетига юбориш мумкин);
- GRE сертификати (натижалар тўғрисидаги маълумот тўғридан-тўғри муассасанинг 0822 GRE коди орқали Кҳалифа Фан ва Технология Университетига юбориш мумкин);
- CV;
- Паспорт ўлчамидаги оқ фондаги расм;
- Паспорт нусхаси;
- Бакалавр даражаси ҳақида расмий транскрипт;
- Бирлашган Араб Амирлигининг шахсий гувоҳномаси (ҳозирда БААда истиқомат қилаётган миллий ва халқаро талабалар учун);
- Ўқишдан мақсад баёни (500-1000 та сўз);
- Иккита тавсиянома.
Сўралган барча ҳужжатлар сканердан ўтказилиши ва белгиланган форматда онлайн юборилади (яъни ҳужжатлар учун максимал 4МБ PDF шаклида, расм учун максимал 2MB JPEG форматда)
Қўшимча маълумотлар
Қўшимча маълумотлар учун: admissions@ku.ac.ae
