Навоийлик яна бир ўқувчи муддатидан олдин 189 балл йиғиб талаба бўлди

Навоийлик яна бир ўқувчи муддатидан олдин 189 балл йиғиб талаба бўлди

Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри 1-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Неъматова Шаҳризода 5 та фандан миллий сертификатларни олиб, муддатидан олдин талаба бўлиш имконига эга бўлди.

 

Кимё – 65.17 балл (А)

 

Биология – 69.68 балл (А)

 

Рус тили ва адабиёти – 62.9 балл (B+)

 

Тарих – 56.38 балл (B)

 

Математика – 50.54 балл (C+)

 

Аввалроқ, Фарғонада мактаб битирувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни олиб, муддатидан олдин талаба бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish