Аspirе институти — бутун дунё бўйлаб кам таъминланган талабалар ва яқинда битирганлар учун етакчилик қобилиятини ривожлантиришга қаратилган Aspire Leaders Program дастурини тақдим этади.
Дастурнинг асосий мақсади ҳар бир ёш ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқарадиган, ўз етакчилиги ва истеъдоди орқали гуллаб-яшнаётган жамиятлар қуришга ҳисса қўшадиган келажак яратишдан иборат.
Курс онлайн тарзда олиб борилади ва учта модулдан иборат:
- 1-модуль: Шахсий ва касбий ривожланиш (3 ҳафталик);
- 2-модуль: Aspire Horizons Course (5 ҳафталик);
- 3-модуль: Immersive Learning.
Айни райтда дастурнинг 6-мавсумига аризалар қабул қилинмоқда. Дастур 2026 йил 21 январгача ўтказилади. Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари:
- бутун дунё бўйлаб талабалар ва ўқишни яқинда битирганлар қатнашиши мумкин;
- кам даромадли оиладан бўлиш ёки оилада биринчи бўлиб университетда ўқиётган бўлиши лозим;
- номзодлар 18 ёшдан 29 ёшгача бўлиши ҳамда магистратура даражасини ҳали олмаган бўлиши керак;
- инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим (intermediate level; сертификат шарт эмас).
Фойдали томонлари:
- дастурда бепул қатнашиш мумкин;
- барча учун 3 босқичли интерактив онлайн курс тақдим этилади;
- глобал миқёсдаги гуруҳлар ўртаси жонли мулоқотлар ўтказилади;
- жаҳон даражасидаги педагоглар томонидан маҳорат дарслари ўтилади;
- Гарвард университети факультетлари томонидан ишлаб чиқилган ва топширилган курс ишлари устида ишлаш имконияти.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.
Курс ҳақида қўшимча маълумот олишни истаганлар ушбу ҳавола орқали савол йўллаши мумкин.
