Мамлакат доирасида биринчи, Осиё университетлари орасида тўққизинчи ўринда турувчи, илм-фан ва техникага ихтисослашган Жанубий Кореянинг энг олди университети — KAIST 2026-ўқув йилидан бошлаб бакалавр босқичини тўла молиялаштирилган ҳолда бепул ўқиш истагида бўлганларга грант ажратишини маълум қилади.
Ўз миллати ва жамиятга манфаат келтириш истагида бўлган, илм-фан ҳамда техника соҳасида тадқиқот ўтказишга мойиллиги бор, кашфиёт қилишга қизиқувчи, инсоният келажаги ҳақида чуқур қайғурувчи барча миллат вакиллари дастурга ариза топшириши мумкин.
Ўқишга қабул қилинган талабалар дастлабки ўқув йилида умумий фанлардан сабоқ олиб, 2-курсдан бошлаб ўзларини қизиқтирган йўналишлардан бири: табиий ва ҳаётий фанлар, инженерлик, биоинженерия, бизнес бўйича таҳсил олишни давом эттирадилар.
Грант ютиб олган энг салоҳиятли ҳамда иқтидорли талабалар ўқув харажатларида тўла озод қилиниш билан бирга, ойлик стипендия ва бепул тиббий суғурта билан таъминланадилар. Талабаларга қўйиладиган ягона талаб эса фанларни аъло даражада ўзлаштириш ва доимий изланишдан тўхтамасликдир.
Мақбуллик шартлари
Дастурнинг мақбуллик шартлари:
- 2026 йил 31 августигача ўрта мактабни тамомлаган ёки тугатадиган номзодлар ариза юбориши мумкин (эрта қабул учун);
- Аризачининг ота-онаси ҳам, ўзи ҳам Жанубий Корея фуқароси бўлмаслиги керак (Халқаро талабалар учун);
- Ариза берган вақтида номзод бошқа университетга ҳужжат топширмаган бўлиши шарт;
- Келиб чиқиши кореялик бўлган абитуриентлар мактабни Кореядан ташқарида битирган бўлишлари лозим;
- Стипендия иқтидорли талабаларгагина берилгани боис, талаба биринчи ўқув йилини 4.3 дан камида 2.7 натижа (ГПА) билан тугатиши шарт.
Эслатма: Дастурга Корея фуқаролари ҳам ариза топшира оладилар. Талаблар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Фойдали томонлари
Грант ютиб олган аризачилар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
- 8 та семестр (4 йил) учун ўқиш пулидан озод қилинадилар.
- Яшаш харажатлари учун 350,000 КРW (~$240) ойлик стипендия тўланади.
- Тиббий суғурта пули қоплаб берилади.
Ҳужжат топшириш
Ҳозирда доимий қабул бўйича аризалар қабул қилинмоқда.
Аризачилар қуйидаги тартибда ҳужжат топширишлари лозим:
- Онлине аризани тўлдириш (Ариза бадали: $80 ёки 80,000 КРW).
- Нотариал тасдиқланган мактаб аттестати ёки университет дипломи ва баҳолар иловаси нусхаси (инглиз тилида).
- 1 та тавсиянома хати.
- Аризачининг паспортидан нусха.
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатнинг тест маркази томонидан юборилган расмий нусхаси (Ихтиёрий; энг камида IELTS-6.5, TOEFL iBT 83 ёки шу натижага тенг бошқа тест).
- Молиявий таъминот ҳақида маълумотнома (Онлайн аризанинг ичида: KAIST грант дастурини ёки ҳомийлик орқали қопланишини белгилаши шарт).
- Ютуқ ва мукофотларни тасдиқловчи 5 тагача ҳужжат нусхаси (ихтиёрий).
- Номзод мактабининг профиль манзили (веб-сайт, брошюра ва б.).
- Расмий стандарт тест натижаларининг тест маркази томонидан юборилган расмий нусхаси (SAT, AP, IB, GCE A-Level, ACT, якуний имтиҳон натижаси, университетга кириш бали ёки Халқаро олимпиада сертификати).
Эслатма: Аризачиларнинг грант учун алоҳида ҳужжат топширишлари шарт эмас, балки кириш талабларига жавоб беришнинг ўзи етарли. Тавсиянома хати муддат тугагунга қадар жўнатилиши лозим. Онлайн аризани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда, ҳужжатларни почта орқали жўнатиш керак. Ариза қабул қилингач унга ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди. Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар
KAIST университети учун учта қабул муддати:
- эрта қабул;
- доимий қабул;
- кечки қабул (кузги семестр учун) мавжуд.
Доимий қабулга ариза юборишнинг охирги муддати: 06 январь, 2026 йил.
Қабул вақтлари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Аризаси муваффақиятли қабул қилинган номзодлар интервью учун таклиф қилинадилар. Интервью муддати ва якуний натижа хабарини ўтказиб юбормаслик учун аризачилардан электрон почталарини доимий текшириб туриш сўралади. Қабул, интервью ва якуний натижа муддатлари билан батафсил бу саҳифада танишиш мумкин. Грант учун алоҳида ҳужжатлар талаб қилинмагани боис, якуний хулосага кўра ўқишга қабул қилинган барча талабалар автоматик тарзда KAIST грантига тавсия этиладилар.
Қўшимча маълумот ва саволлар учун:
- Тел: +82-42-350-4803
- Фах: +82-42-350-2420
- Электрон почта: creative.adm@kaist.ac.kr
- Вебсайт;
- Тезкор савол-жавоблар;
- Почта манзили: Undergraduate Admissions Team, Office of Admissions, KAIST, #102, Yang Boon Soon Bldg. (E16-1), 291 Daehak-ro, Yuseong-gu, Daejeon 34141, Republic of Korea
