DESY Summer student program бакалавр ва магистратура талабалари учун Германиянинг DESY тадқиқот марказида ёзги амалиёт ўташ имкониятини тақдим этади. Дастурда физика, физикага алоқадор табиий фанлар ва ҳисоблаш (computing) бўйича бакалаврнинг 4-курс ва магистратура талабалари иштирок этиши мумкин.
Дастурнинг ушбу мавсумида иштирокчилар Гамбург ёки Зеутҳен (Берлин яқинида) лабораторияларида тадқиқот олиб боришлари мумкин бўлади. Дастур 2026 йилнинг 21 июлидан 10 сентябрга қадар давом этади. Дастур 2 қисмдан иборат бўлади:
Маҳаллий лойиҳалар учун қабул қилинган талабалар ҳафтасига 39 соат ишлаши кутилмоқда. Улар яшаш учун стипендия — кунига 28,5 евро билан таъминланади, саёҳат харажатлари қисман қопланади ва DESY ҳостелида бепул яшаш имкониятига эга бўлади.
Дастурнинг аввалги мавсумлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Номзодлар камида бакалавр босқичининг 3 йилини физика, физикага алоқадор табиий фанлар ёки computing (ҳисоблаш) йўналишида тугаллаган бўлиши ёки магистратурада ўқиётган бўлиши керак;
Аввал ушбу дастурда иштирок этмаган бўлиши шарт;
Инглиз тилини яхши билиши ва computing (ҳисоблаш) бўйича асосий билимларга эга бўлиши керак;
Магистратурани тамомлаган талабалар ушбу дастурда иштирок эта олмайди.
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурга қабул қилинганлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
Дастур манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурда иштирок этиш учун онлайн ариза топширилади.
Керакли ҳужжатлар:
– CV;
– Университет баҳолари;
– Хорижга чиқиш паспорти;
– 2 та тавсиянома: онлайн ариза шаклида тавсия берувчиларнинг исмлари ва электрон почта манзилларини кўрсатишдан олдин, икки тавсиянома берувчингиздан рухсат сўрашингиз керак. Тавсиянома берувчиларга ўз тавсиянома хатларини қаерга юклаш бўйича кўрсатмалар билан автоматик электрон почта хабарномаси юборилади.;
– Университетда ўқиш ҳақида маълумотнома;
– Бундан ташқари, Бонндаги Марказий Ишчи Агентлиги томонидан «Ўқишга қабул қилинганлик ҳақида декларация» (Деcларатион оф Cэртифиcате оф Энроллмент) номли ҳужжат талаб этилади. У ҳам мажбурий ҳисобланади ва университетингиз томонидан имзоланиб муҳрланиши лозим. Бу ҳужжат 2026 йил 21 июлдан 10 сентабргача бўлган даврни қамраб олиши керак.
Дастурга ариза топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Энг кўп берилган саволлар ва уларнинг жавоби билан ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
дастур давомидаги машғулотлар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун: summie-org@desy.de
