Япония Токио университети (University of Tokyo) ҳамкорлигида ташкил этиладиган UTokyo Amgen Scholars Program дастури иштирокчиларга дунёнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларидан бирида тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини тақдим этади.
Мазкур дастурда биология ва унга яқин йўналишларда илмий тадқиқот олиб боришни режалаштирган, бакалавр босқичининг камида 1-курсини тамомлаган талабалар иштирок этишлари мумкин.
Дастур 8 ҳафта давом этади. Ушбу давр мобайнида иштирокчиларнинг тураржой, озиқ-овқат, йўл ва бошқа асосий харажатлари қопланади, шунингдек, уларга 280 000 япон иенаси миқдорида стипендия ажратилади.
Дастурга аризалар 2026 йил 1 февралга қадар қабул қилинади. Саралаб олинган иштирокчилар учун грант дастури 2026 йил 4 июндан 6 августгача давом этади. Дастур доирасида жами 10 нафар иштирокчи танлаб олинади.
Мақбуллик шартлари
Дастурда қатнашиш учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
- биология ёки унга яқин соҳаларда тадқиқот олиб бориш ва келажакда ўқишни шу йўналишда давом эттириш ниятида бўлиши;
- ёзги 8 ҳафталик илмий тадқиқот дастурида тўлиқ иштирок этишга тайёр бўлиш;
- бакалавр босқичида таҳсил олаётган ва камида 1-курсни тамомлаган бўлиш;
- 2026 йил ёзигача ўқишни тугатадиган талабалар иштирок эта олмайди, чунки дастур якунидан сўнг камида 1 семестр университетга қайтиб ўқиш талаб этилади;
- юқори академик кўрсаткичларга эга бўлиш;
- агар инглиз тили номзоднинг она тили бўлмаса, қуйидаги сертификатлардан камида биттасини тақдим этиш:
-
-
TOEFL iBT — 72;
-
IELTS — 5.5;
-
Cambridge English FCE / TOEIC — 1095;
-
TOEIC L&R — 785;
-
TOEIC S&W — 310;
-
-
- келажакда докторантурада ўқишни давом эттириш режаси бўлиш;
- дастур давомида бошқа ўқув курслари ёки иш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади;
- иштирокчилар дастурда тўлиқ қатнашишлари, грант маъмурияти белгилаган тураржойда яшашлари, бошқа иштирокчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ҳамда барча йиғилиш ва тадбирларда қатнашишлари шарт;
- дастур якунида бажарилган тадқиқотлар бўйича якуний ҳисобот ва илмий ишларнинг чоп этилган нусхаси грант директорига топширилиши лозим.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Дастурнинг афзалликлари
Дастур иштирокчилари учун қуйидаги имкониятлар яратилади:
- ғолиблар Токио университетининг Ҳонго кампусига яқин жойлашган бепул тураржой билан таъминланади (баъзи ҳолларда тадқиқот маркази узоқ бўлиши мумкин);
- 280 000 япон иенаси миқдорида стипендия берилади (озиқ-овқат, шахсий харажатлар ва саёҳатлар учун);
- авиачипта хариди учун алоҳида маблағ ажратилади;
- тадқиқот давомида иштирокчилар амалий билим ва профессионал тажрибага эга бўлишади, бу эса уларнинг карьераларига учун фойдали тажриба бўлади;
- дастур доирасида махсус семинарлар, илмий мунозаралар, университет кутубхонаси ва соғлиқни сақлаш марказидан фойдаланиш имконияти яратилади;
- Японияда бўлиш давомида иштирокчилар япон маданияти билан танишиш ва экскурсияларда қатнашиш имконига эга бўладилар.
Эслатма! Шахсий сабабларга кўра бекор қилинган авиачипта пули иштирокчилар томонидан дастур маъмуриятига қайтарилиши лозим. Соғлиқ ва саёҳат суғуртаси иштирокчилар томонидан қопланиши зарур ва бу масалада Амген Фоундатион гранти ҳам, Токио университети ҳам масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
Ҳужжат топшириш жараёни
Ҳужжат топшириш жараёни 4 босқичдан иборат:
I. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш:
- фотосурат;
- паспорт ёки ID карта нусхаси;
- баҳолар транскрипти;
- тил билиш сертификати;
- CV (резюме) нинг сўнгги варианти;
- тавсиянома;
- ариза формаси (тўлдирилган ва имзоланган).
II. Профиль яратиш ва рўйхатдан ўтиш:
- белгиланган ҳавола орқали профиль очилади;
- барча ҳужжатлар инглиз тилида ва тўлиқ тайёрланган бўлиши керак;
- «Start my application» тугмаси орқали ариза топшириш бошланади.
III. Тавсияномаларни жўнатиш:
- тавсиянома ёзган шахс томонидан грант маъмуриятига юборилади ва тасдиқланади.
IV. Аризани якунлаш:
- барча маълумотлар киритилгач, ариза «Аpplication completed» ҳолатига ўтади.
Муҳим: ариза топширилгандан сўнг унга ўзгартириш киритиш мумкин эмас.
Эслатма! Ариза топшириш жараёнида турли хил технологиялар ҳамда сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланиш тавсия қилинмайди, ҳар бир жараён ёки ҳужжат номзодларнинг шахсан ўзлари томонидан тайёрланиши ва ёзилиши (тавсияномадан ташқари) лозим.
Тавсияномаларни жўнатиш ҳамда рўйхатдан ўтиш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Дастурга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2025 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 февральга қадар давом этади. Саралаб олинган номзодлар учун грант дастури 2026 йил 4 июньдан бошланиб, ушбу йилнинг 6 августигача давом этади. Дастур 8 ҳафта давом этади ҳамда жами 10 та иштирокчи саралаб олинади.
Рўйхатдан ўтиш жараёнида номзодлар тадқиқот лойиҳалари учун битта мавзу танлашлари керак бўлади. Дастур амалга ошириладиган лабораториялар ва лойиҳа мавзулари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастурда қатнаша оладиган давлатлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Тадқиқот ўтказиладиган лабораториялар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастур бўйича саволларни ушбу ҳавола орқали йўллаш мумкин.
