Stipendium Hungaricum Scholarship — дунёдаги энг нуфузли, тўлиқ молиялаштириладиган халқаро стипендия дастурларидан бири.
Дастур доирасида Венгриянинг 30 та етакчи университети томонидан 900 дан ортиқ таълим дастурлари таклиф этилади. Асосан инглиз тилидаги дастурлар мавжуд бўлсада, айрим йўналишлар немис, француз ва венгер тилларида ҳам ўқитилади.
Стипендия юқори нуфузга эга бўлгани сабабли, ҳар йили 90 дан ортиқ давлатдан 50 мингга яқин ариза топширилади. Уларнинг 60 фоиздан ортиғи Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.
Кимлар ариза топшириши мумкин?
Қуйидаги босқичларда таҳсил олишни истаган талабалар ариза топширишлари мумкин:
- бакалавр;
- магистратура (1 йиллик, 1,5 йиллик ва 2 йиллик);
- PhD (докторантура);
- даражасиз алмашинув (нон-дегреэ эхчанге) дастурлари.
Дастур мақсади
Европа таълим тажрибасига таянган ҳолда, танланган соҳалар бўйича малакали ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш.
Дастур доирасидаги университетларни ариза берувчилар мустақил тарзда танлаб олишлари лозим. Университетларни бу ердан ёки бу ҳавола орқали танлаш мумкин.
Стипендиянинг имтиёзлари бепул ўқиш ва тураржой, ойлик стипендия, шунингдек, бепул тиббий суғуртани қамраб олади. Стипендияни қўлга киритган муваффақиятли талабалар ҳақидаги ҳикояларни бу ерда ўқиш мумкин.
Стипендия имтиёзлари
Стипендиум Ҳунгариcум қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
- тўлиқ бепул ўқиш (контракт тўлови олинмайди);
- ойлик стипендия:
- бакалавр, магистратура ва нон-дегреэ дастурлар учун — 43 700 ҲУФ (≈ 110 евро);
- докторантура учун — 140 000–180 000 ҲУФ (≈ 355–460 евро);
- бепул ётоқхона ёки турар жой ижараси учун ойига 40 000 ҲУФ;
- тўлиқ тиббий суғурта ҳамда бир йилга 65 000 ҲУФ (≈ 170 евро) миқдорида қўшимча тиббий ёрдам.
Муҳим: Дастур доирасида бериладиган стипендия миқдори яшаш харажатларини қоплаш учун етмаслиги мумкин. Номзодларга яшаш харажатларини олдиндан ҳисоблаб, қўшимча шахсий маблағ жамғаришлари тавсия этилади.
Мақбуллик шартлари:
- ариза топшириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати мавжуд (Ўзбекистон барча рўйхатларга киритилган);
- дастур бошланишидан олдин 18 ёшга тўлган бўлиши;
- илгари Стипендиум Ҳунгариcум стипендиясини қўлга киритмаган бўлиши;
- ариза топширишда селф-финанcэ (ўзини ўзи молиялаштириш) турини танламаган бўлиши;
- Венгрия фуқаролари дастурда иштирок эта олмайди.
Дастурнинг қабул талаблари, махсус шакллантирилган давлатлар рўйхатини батафсил ушбу ҳавола орқали (бакалавр, магистратура ва даража бермайдиган дастурлар учун) ва бу ерда ўқиш мумкин.
Керакли ҳужжатлар
Талаб этиладиган ҳужжатлар танланган университет ва босқичга қараб фарқланиши мумкин. Умумий ҳужжатлар рўйхати:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта нусхаси);
- тиббий маълумотнома (Намуна учун);
- онлайн ариза;
- мотивация хати;
- тил билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат (дастурга боғлиқ);
- диплом ва унинг таржимаси (мактаб/бакалавр/магистратура);
- рейтинг дафтарчаси (транскрипт) ва таржимаси;
- тадқиқот режаси (дастурга боғлиқ);
- тавсиянома хати (дастурга боғлиқ);
- портфолио ёки аудио портфолио (дастурга боғлиқ).
Эслатма: Керакли ҳужжатларни ушбу жадвалдан текшириш тавсия қилинади. Шунингдек, ариза топширишда йўл қўйиладиган хатолар ҳамда уларнинг олдинини олиш учун тавсияларни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
Дастурга ҳужжат топширишдан олдин мажбуриятлар ва келишувлар ҳақида батафсил танишиб чиқиш лозим.
Саралаш босқичлари:
- 1-босқич натижалари — 2026 йил 28 февраль;
- 2-босқич — март–май ойларида. Тиббий маълумотномани 15 апрелгача топшириш мумкин;
- Якуний натижалар — июнь ўрталарига қадар эълон қилинади.
