Бакалавриат талабалари учун дунёнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида амалий ёзги тадқиқот имкониятини берувчи 8 ҳафталик интенсив дастур — Amgen Scholars Asia Program 2026 тақдим этилади.
Дастурининг асосий мақсади — биология ёки унга алоқадор фанлар бўйича фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган ҳамда магистратура ёки докторантура орқали илмий фаолиятни ривожлантиришни истовчи бакалавриат талабаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Дастур 2026 йил 2 июндан 6 августгача давом этади.
Маълумот учун: Amgen Scholars Program дастури 2006 йилда АҚШда, 2008 йилда Европада ва 2015 йилда Японияда ишга туширилган. Сингапур Миллий Университети (NUS) эса 2018 йилда ушбу нуфузли дастурни Осиёда тақдим этаётган жаҳондаги етакчи муассасалар қаторига қўшилди.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастур учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб берувчи бакалавриат талабалари бўлиши керак:
- Осиёда жойлашган ва тегишли йўналишлар бўйича бакалавр даражаси (ёки унга тенглаштирилган даража) берадиган коллеж ёки университетларда ўқиётган бўлиши;
- ёзги дастур бошланиши пайтида бакалавриатнинг камида биринчи курсини тамомлаган бўлиши;
- ёзги дастур бошланишидан олдин битирувчи бўлмаслиги ҳамда дастур тугагандан сўнг камида яна бир семестр ёки бир чорак давомида бакалавр ўқишини давом эттириши керак;
- дастурда тўлиқ қатнашиш шарт.
Ациа Програм дастури учун номзодлардан қуйидагилар ҳам талаб қилинади:
- кучли академик кўрсаткичлар эга бўлиш;
- PhD даражасига эга бўлиш истаги бўлиши;
- Инглиз тилини яхши билиш:
- ТОEFL (iBТ) бўйича минимал балл – 72;
- IELТS умумий кўрсаткич – 5,5;
- Cамбридге Энглиш ФCЭ сертификати;
- TOEIC умумий бали 1095, ёки TOEIC L&R – 785, ёки TOEIC S&W – 310;
- Ёки жорий университетдан дарслар асосан инглиз тилида ўқитилишини тасдиқловчи расмий хат.
Иштирокчилардан қуйидагилар кутилади:
- Сингапур Миллий Университети томонидан тақдим этилган турар жойда яшаш;
- тадқиқот гуруҳининг кундалик фаолиятида тўлиқ иштирок этиш, лабораториядаги барча аъзоларнинг ишига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва лаборатория йиғилишлари ёки бошқа учрашувларда қатнашиш;
- лаборатория ишини бошлашдан олдин хавфсизлик бўйича тренинг ва тестдан ўтиш;
- танишув куни, барча мажбурий конференциялар, фаолиятлар ва ижтимоий тадбирларда қатнашиш.
- ўз ёзги тадқиқот лойиҳасини тақдим этувчи постер ва оғзаки презентация тайёрлаш;
- лойиҳа якунлангач ёзма ҳисобот тақдим этиш;
- 2026 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Amgen Scholars Asia Symposium да лойиҳа билан қатнашиш ва тақдимот қилиш.
Фойдали томонлари
Халқаро олимлар учун (International Scholars):
- турар жой билан таъминланади;
- саёҳат харажатлари учун 1,500 SGD (~$1,100) миқдорида пул берилади;
- 8 ҳафталик дастур учун 6,000 SGD (~$4,600) миқдорида стипендия тақдим этилади;
- виза учун ёрдам берилади ва харажатлари қопланади.
Маҳаллий олимлар учун (Local Scholars):
- турар жой билан таъминланади;
- саёҳат харажатлари қопланади;
- 8 ҳафталик дастур учун 6,000 SGD (~$4,600) миқдорида стипендия тақдим этилади.
Шунингдек қуйидаги афзалликлардан фойдаланиш мумкин:
- етакчи илмий раҳбарлар томонидан билим берилади;
- Сингапур Миллий Университетидаги магистратура дастури имкониятлари бўйича ахборот сессиялари ўтилади;
- олимлар билан учрашиш ва мулоқот қилиш имконини берувчи семинарлар олиб борилади;
- кутубхона, Университет Соғлиқни Сақлаш Хизмати ва Спорт Маркази каби кампус инфратузилмаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд;
- ўқув саёҳатлари ва ижтимоий экскурсиялар ўтказилади.
Эслатма: Баъзи хизматлар учун тўлов талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.
Керакли ҳужжатлар (барчаси ПДФ шаклда бўлиши керак):
- Талабалик ҳолати тўғрисидаги хат (Student Status Letter);
- Академик транскриптлар;
- CV;
- Шахсий баёнот;
- Инглиз тили бўйича билим даражасини тасдиқловчи ҳужжат:
- Тавсиянома.
Муҳим: Агар ариза талаб ва кўрсатмаларга мувофиқ топширилмаса, кўриб чиқилмайди. Барча ҳужжатларни ZIP файлга жамлаш ва файлни номзоднинг тўлиқ исми билан номлангандан сўнг юклаш лозим.
Ҳужжат топширишда керак бўладиган барча қоидалар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 31 январь, 2026 йил (21:00).
Сараланган номзодлар 2026 йил март ойи ўрталарида хабардор қилинади.
