Dubai Business Associates(DBA) Program – иқтидорли ва интилувчан университет битирувчиларига Дубайда халқаро бизнес соҳаси бўйича ўқиш ва ўзларининг бизнес фаолиятини олиб бориш имкониятини таклиф этувчи ўқув дастури. Дастур турли мамлакат ва миллатлардан бўлган ёшларни бизнес соҳасидаги етакчи мутахассислар сифатида тайёрлашни мақсад қилган.
Дастур 9 ой давом этади ҳамда академик ўқув модуллари ва 2 та амалий машғулотларини ўз ичига олади. Академик модуллар бизнес оламида муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган кўникмалар ва воситалар тўпламини тақдим этади, шу билан бирга амалий машғулотлар иштирокчиларга йирик бизнес марказларидан бири Дубай шаҳрида ишлаш муҳити қандай эканлиги ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўлишида ёрдам беради. Дастур ўқув фанлари ва давомийлиги ҳақида батафсил «timeline» бўлими орқали танишиб чиқиш мумкин.
Дастур давомида иштирокчилар:
— Саноат раҳбарлари ва бош директорлар билан маҳорат дарслари;
— Малака ошириш бўйича тренинглар;
— Маданий тадбирлар ва экскурсияларда қатнашадилар. Шунингдек, иштирокчилар учун касбий ва ҳаёт мураббийлари тайинланади(а cареэр cоач анд а лифе cоач).
Қабул қилинадиган иштирокчилар сони ҳар йили ўзгариб туради лекин 40 кишидан ошмайди.
Дастур ҳақида батафсил маълумот билан расмий сайт орқали танишиб чиқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Дастурда исталган миллат вакили иштирок этиши мумкин;
- Камида бакалавр даражасига эга бўлиши лозим;
- 0-3 йилгача бўлган иш тажрибаси бўлиши тавсия этилади. (Иш тажриба шарт эмас!);
- Номзодлар исталган таълим йўналишида таҳсил олган бўлиши мумкин; бизнес йўналишида ўқиган бўлиши шарт эмас;
- Ёзма ва оғзаки инглиз тилини яхши билиши талаб этилади (қўшимча бошқа тилни билиш янада маъқул);
- Номзодлар халқаро ва Дубай бизнес соҳасига кучли қизиқишини кўрсата олиши лозим;
- Қизиқувчанлик ва изланувчанлик дастурнинг асосий талабларидан бири.
Дастур талаблари билан батафсил ФАҚс бўлими орқали танишиб чиқиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастур тўлиқ молиялаштирилади:
- Дубайга бориш ва қайтиш авиачипта харажатлари;
- Юқори стандартдаги меҳмонхонадан турар жой;
- Тиббий суғурта ва яшаш визаси;
- Дастур давомида кундалик харажатлар ва баъзи ички саёҳатлар учун етарли бўлган ойлик стипендия.
Дастурнинг имтиёзли жиҳатлари ҳақида батафсил ФАҚс бўлими орқали маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Расмий сайт орқали онлайн ариза тўлдирилади. Ариза қуйидаги бўлимлардан иборат:
- Шахсий маълумотлар;
- Таълимга оид маълумотлар;
- Қўшимча маълумотлар.
Айрим керакли ҳужжатлар:
- Қизиқиш хати(cовер леттер);
- CВ;
- Видео биография.
Сараланган номзодлар биринчи интервьюга таклиф этилади (онлайн). Биринчи интервьюдан муваффақиятли ўтган номзодлар якуний интервьюга таклиф этилади (онлайн ёки офлайн).
Дастурга 2 турдаги қабул орқали ҳужжат топшириш мумкин:
• 2025 йил 1 ноябрдан 15 январгача (вақтли қабул);
• 2026 йил 1 февралдан 1 мартгача (одатий қабул).
Айни пайтда эрта қабулга, яъни 2026 йил 15 январгача ҳужжатлар қабули давом этмоқда.
Керакли ҳужжатлар, танлов жараёни ҳақида батафсил маълумот билан ФАҚс бўлими орқали танишиб чиқиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Боғланиш учун алоқа маълумотлари ушбу ҳавола орқали расмий сайтдан олиниши мумкин.
Тез-тез сўраладиган саволлар бўлими — ФАҚс.
