HISA Youth Dialogue – дастури бу нуфузли глобал етакчилик бўйича дастурларидан бири ҳисобланиб, келажакни қурувчи ва ўзгартира олувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
Дастур 2026 йил 26-29 март кунлари қадимий Австралиянинг Сидней бўлиб ўтади ва унда бутун дунёдан ёш етакчилар, сиёсатчилар, академиклар ва мутахассислар тўпланади.
Ушбу дастурда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган барча давлат ва соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин. Дастурда 4 категория бўйича ариза топшириш мумкин бўлиб, харажатлари тўлиқ қопланадиган категория учун 25 ўрин, харажатлари қисман қопланадиган категория учун 75 ўрин ва харажатлари қопланмайдиган категория учун 50 ўрин ажратилган.
Дастурда қуйидаги мавзулар таҳлил қилинади:
- Global governance & Leadership;
- Climate diplomacy & Sustainability;
- Digital Transformation & AI Governance;
- Human Rights & Social Justice;
- Public Policy & Global Health;
- Peacebuilding & Conflict Resolution.
Дастурга аризаларни қабул қилиш жараёни 2026 йил 10 январьга қадар давом этади. Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари:
– номзодлар ариза топшириш вақтида 18-45 ёш оралиғида бўлишлари лозим;
– дастурда барча давлат фуқаролари ва барча соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин;
– иштирокчилар кучли етакчилик, тарғибот қила олиш, тадқиқотчилик ва жамоатчилик билан ишлай олиш қобилиятини намоён эта олиши керак;
– номзодлар ёшлар фаоллиги, сиёсатни ишлаб чиқиш, дипломатия ва глобал бошқарувларга қизиқишлари лозим;
– саралаш жараёнида номзодларнинг ўз мақсадларини намоён қила олиши ва дастурда қатнашишдан мақсадлари ёритилишига, шунингдек, тажриба ва қобилиятларига қаралади. Бундан ташқари, саралаш жараёни ҳудуд, номзодларнинг келиб-чиқиши, миллати ва ижтимоий ҳолати билан боғлиқ балансни сақлаган ҳолда амалга оширилади.
Фойдали томонлари
Дастурда 4 категория бўйича қатнашиш мумкин бўлиб, улар қуйидагича молиялаштирилади.
Дастурга қуйидаги 4 категориялардан бири бўйича ариза топшириш мумкин:
- Fully funded ($16.50) – барча харажатлари қопланадиган категория бўлиб, дастур талабларига тўлиқ мос келадиган ва рақобатга тайёр талабалар ва мутахассислар учун мос;
- Invitation letter ($99) – бастур харажатларини бўлиб тўлашни ва категориясини ўзгартирмоқчи бўлган номзодларга мос келади;
- Self-funded ($599) – ёш профессионаллар, компания раҳбарлари ва ўз харажатларини тўлиқ қоплаган ҳолда қатнаша оладиган номзодларга мўлжалланган;
- Fellowship access ($299) – ушбу категория ўз ҳисобидан қатнашмоқчи бўлган, лекин турар-жой хизмати керак бўлмаган номзодлар учун мўлжалланган.
1. Fully funded ($16.50 тўланади ва қуйидаги имкониятлар тақдим этилади):
- икки томонлама сафар харажатлари;
- махсус таклиф хати;
- турар-жой;
- дастурда иштирок этиш;
- дастур давомида овқатланиш;
- дастур керакли буюмлари;
- нутқ сўзлаш имконияти;
- битирув сертификати.
2. Invitation letter ($99 тўланади ва қуйидаги имкониятлар тақдим этилади):
- махсус таклиф хати;
- харажатларни бўлиб тўлаш имконияти;
- категорияни ўзгартириш имкони;
- виза ёрдами/қўллаб-қувватлаш.
3. Self-funded ($599 тўланади ва қуйидаги имкониятлар тақдим этилади):
- махсус таклиф хати;
- турар-жой;
- дастурда иштирок этиш;
- дастур давомида овқатланиш;
- дастур керакли буюмлари;
- нутқ сўзлаш имконияти;
- битирув сертификати.
4. Forum access ($299 тўланади ва қуйидаги имкониятлар тақдим этилади):
- махсус таклиф хати;
- дастурда иштирок этиш;
- дастур давомида овқатланиш;
- дастур керакли буюмлари;
- нутқ сўзлаш имконияти;
- битирув сертификати.
Ҳужжат топшириш:
Онлине ариза топшириш босқичида номзодлар рўйхатдан ўтишлари ва қуйидагиларни тақдим этишлари керак бўлади:
– шахсий маълумотлар, академик/профессионал маълумотлар;
– мотивацион хат ва шу бўйича саволлар;
– дастурга тегишли қобилият ва кўникмалар бўйича тажрибалар хулосаси.
– номзодлар махсус комиссия томонидан дастурга мослик даражаси, тажрибаси, мотивацион хати ва шу каби талабларга кўра сараланади.
Дастур ғолибларига эмаил орқали боғланилади ва кейинги кўрсатмалар берилади.
