Францияда магистратура ва докторантура босқичида ўқиш учун грант дастури

Францияда магистратура ва докторантура босқичида ўқиш учун грант дастури

Eiffel Excellence ProgramФранция Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан француз олий ўқув юртларига чет эллик талабаларни магистрлик ва докторлик дастурларига жалб қилишда ёрдам бериш учун ташкил этилган грант дастури.

 

Унинг мақсади юқори салоҳиятга эга хорижий талабаларни хусусий ва жамоат соҳаларида устувор йўналишлар бўйича ўқитиш ва ривожланаётган давлатлардан талабаларни магистрлик, докторлик дастурларига жалб қилиш ҳисобланади.

 

Соҳалар:

  • Илм ва техника:
    • Биология ва соғлиқни сақлаш;
    • Экологик ўтиш;
    • Математика ва рақамли фан;
    • Фан ва муҳандислик.
  • Гуманитар ва ижтимоий фанлар:
    • Тарих, француз тили ва цивилизацияси;
    • Ҳуқуқ ва сиёсий фанлар;
    • Иқтисодиёт ва менежмент.

 

Таълим дастурлари:

  • магистрлик дастури;
  • муҳандислик дастури;
  • қўшма докторлик дастури — чет элдаги ҳамкор институт билан ҳамкорликда.

 

Грант муддати:

  • магистрлик дастурининг иккинчи йилига (М2) кирганлар учун максимал 12 ой;
  • магистрлик дастурининг биринчи йилига (М1) кирганлар учун максимал 24 ой;
  • муҳандислик дастурига кирганлар учун максимал 36 ой.

Дастур бир қатор имтиёзларни, шу жумладан ойлик стипендия, бепул сафар ва суғурта кабиларни тақдим этади. Дастур ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Франция фуқароси бўлмаслиги керак;
  • Франциядаги Олий Таълим Муассасасига (ОТМ) қабул қилинган бўлиши керак;
  • Ёш чегараси:
    • Магистратура учун 29 ёшгача;
    • Докторантура учун 35 ёшгача.
  • Грант учун ариза номзод қабул қилинган муассаса томонидан тақдим этилган бўлиши керак;
  • Номзод бошқа Франция Давлат грантларига эга бўлмаслиги керак.
  • Хорижий тилни университет талабларига жавоб берадиган даражада билиши лозим.

Ушбу ҳавола орқали грант дастури шартлари, грантнинг бекор қилиниши мумкин бўлган ҳолатлари ва дастур ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

Грант қуйидаги харажатларни қоплайди:

  • Яшаш харажатлари учун ойлик маблағ:
    • Магистратура учун €1,200 (€150 стипендия билан биргаликда).
    • Докторантура учун €2,100.
  • Халқаро парвоз харажатлари — Францияга бориш ва қайтиш;
  • Ички поезд харажатлари — аэропортдан ўқиш жойигача ва дастур охирида ўқиш жойидан аэропортгача;
  • Тиббий суғурта харажатлари қопланади;
  • Қўшимча тиббий суғурта («муттелле») — ушбу тиббиий суғуртасиз яшаш харажатлари учун ажратиладиган маблағ ва бошқа хизматлар тақдим этилмайди.
  • Турар-жой учун маблағ берилади;
  • Маданий тадбирларга жалб қилинади.

 

Ҳужжат топшириш

  1. Номзод қабул қилинган Франциядаги ОТМ нинг Халқаро Муносабатлар Бўлими ҳамда ўз давлатидаги Франция элчихонасига боғланиши керак.
  2. Номзод қабул қилинган Франциядаги ОТМ номзоднинг Эйфел грант дастурига ариза беришини қўллаб-қувватлагандан сўнг онлайн ариза формаси тўлдирилади. Ариза тўлдириш жараёнида номзод қабул қилинган ОТМ ҳам иштирок этади. Якуний онлайн ариза номзод қабул қилинган муассаса томонидан топширилади.

 

Қўшимча маълумотлар

Ҳар йили магистратура даражаси учун 350 та, докторантура даражаси учун 350 та грант ажратилади.

Молиялаштирилган ўқув йили стипендия берилган йилнинг 1 сентябридан 31 декабригача бошланиши керак.

Натижалар қуйидаги веб-саҳифада эълон қилинади.

 

Қўшимча саволлар учун: