Университет битирувчилари учун Дубайда тўлиқ молиялаштириладиган бизнес соҳаси бўйича ўқув дастури

Университет битирувчилари учун Дубайда тўлиқ молиялаштириладиган бизнес соҳаси бўйича ўқув дастури

Dubai Business Associates (DBA) — бу иқтидорли ва мақсадли университет битирувчилари учун мўлжалланган, Дубайда бизнес соҳасида халқаро тажриба орттириш ва ўз фаолиятини ривожлантириш имконини берувчи нуфузли ўқув дастури. Дастур турли мамлакатлардан келган ёшларни глобал бизнес муҳитида етакчи мутахассис сифатида тайёрлашни мақсад қилади.

 

Дастур давомийлиги ва мазмуни

 

DBА дастури 9 ой давом этиб:

 

  • академик ўқув модуллари,
  • Дубайдаги турли ташкилотларда 2 та амалиёт босқичидан иборат.

 

Академик дарслар иштирокчиларга бизнесда муваффақият қозониш учун зарур бўлган кўникмаларни беради. Амалиёт эса Дубай каби йирик халқаро бизнес марказида қандай иш муҳити мавжудлиги ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилади. Модуллар ва вақт жадвали ҳақида батафсил маълумотни расмий сайтнинг «Тimelinе» бўлимидан топиш мумкин.

 

Дастур давомида иштирокчилар:

 

  • саноат етакчилари ва компания директорларидан маҳорат дарслари олишади;
  • профессионал кўникмаларни ривожлантириш бўйича тренингларда қатнашишади;
  • маданий тадбирлар ва экскурсияларда иштирок этишади;
  • шунингдек, ҳар бир иштирокчига касбий мураббий (career coach) ва ҳаёт мураббийи (life coach) бириктирилади.

 

Дастурга қабул қилинадиган иштирокчилар сони ҳар йили ўзгаради, аммо 40 нафардан ошмайди. Расмий сайт орқали дастур ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

 

Қабул талаблари

 

Дастурга топшириш учун номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

 

  • исталган миллат вакили қатнашиши мумкин;
  • камида бакалавр даражаси бўлиши керак;
  • 0–3 йил иш тажрибаси тавсия этилади (шарт эмас);
  • таълим йўналиши чекланмаган — бизнес бўйича ўқиган бўлиш мажбурий эмас;
  • инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билиш зарур (қўшимча тилларни билиш афзал);
  • Дубай ва халқаро бизнес соҳасига кучли қизиқиш кўрсатиш;
  • қизиқувчанлик, изланувчанлик ва ўсишга интилиш.

 

Талаблар бўйича қўшимча маълумотлар FAQs бўлимида мавжуд.

 

Дастур афзалликлари

 

DBА — тўлиқ молиялаштириладиган дастур. Унда қуйидагилар қоплаб берилади:

 

  • Дубайга бориш ва қайтиш авиачипта харажатлари;
  • юқори даражадаги меҳмонхонадан турар жой;
  • тиббий суғурта ва яшаш визаси;
  • кундалик харажатлар ҳамда ички саёҳатлар учун етарли ойлик стипендия.

 

Имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот — FAQs бўлимида.

 

Қабул муддатлари

 

Дастурга икки босқичда ҳужжат топшириш мумкин:

 

  • Вақтли қабул: 2025 йил 1 ноябрдан 15 январгача
  • Оддий қабул: 2026 йил 1 февралдан 1 мартгача

 

Ҳужжат топшириш жараёни

 

Расмий сайт орқали онлайн ариза тўлдирилади. Ариза қуйидаги бўлимлардан иборат:

 

  • шахсий маълумотлар;
  • таълим бўйича маълумотлар;
  • қўшимча маълумотлар.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

  • қизиқиш хати (cовер леттер),
  • CV,
  • видео биография.

 

Сараланган номзодлар биринчи онлайн суҳбатга таклиф этилади. Ундан муваффақиятли ўтганлар якуний суҳбатга чақирилади (онлайн ёки офлайн).

 

Ҳозирда эрта қабул учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда — 2026 йил 15 январгача.