«Юриспруденция» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда имтиёзлар рўйхати қисқартирилди

«Юриспруденция» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда имтиёзлар рўйхати қисқартирилди

Президент Фармонига асосан юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида 2026 йил 1 мартдан бошлаб:

 

—абитуриентларни «Юриспруденция» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари, ички ишлар органлари ходимлари, фан олимпиадалари ғолиблари, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга татбиқ этиладиган имтиёзлардан ташқари «Юриспруденция» таълим йўналишига алоқадор бўлмаган олий таълим ташкилотларига киришдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилиши тўхтатилади;

 

—Университетда «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун икки йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади.

 

Маълумки, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ТДЮ қошидаги академик лицейда қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮ томонидан мустақил белгиланган ҳолда, тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилинган эди.

 

Янги Фармон билан ушбу тартибга ҳам ўзгартириш киритилди. Унга кўра ТДЮ ҳузуридаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари «юриспруденция йўналишидаги олий таълим ташкилотларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга. (Аввал фақат ТДЮ эди энди барча юриспруденция йўналишидаги олийгоҳларга кириш мумкин. Аввал супер ҳам бор эди, энди фақат оддий контракт билан)

 

Бунда мазкур тартиб 2025/2026 ўқув йилига қадар Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади. (Яъни 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ушбу лицейларга қабул қилинадиганлар мазкур имтиёздан фойдалана олмайди)

 

Аввалроқ, Тошкент давлат юридик университетига собиқ вазир ўринбосари ректор лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.