Юридик университетига янги ректор тайинланиши кутилмоқда

Юридик университетига янги ректор тайинланиши кутилмоқда

Рабиев Шерзод Миржалилович Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланиши кутилмоқда.

 

Куни кеча Ш. Рабиев Президентнинг тегишли қарорига кўра, Адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Ш. Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

 

Маълумот ўрнида, бугунги кунгача олийгоҳга юридик фанлар доктори ва профессор Исламбек Рустамбекович Рустамбеков ректор вазифасини бажарувчи сифатида раҳбарлик қилиб келаётган эди.

 

2025 йил 26 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–232-сонли Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент давлат юридик университетида клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.

 

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетида факультет деканларини сайлаш амалиёти ҳам жорий этилади.