Лозанна Университети томонидан ҳаётий фанлар – Life Science (тўлиқ рўйхат бу ерда) бўйича таҳсил олаётган бакалавр талабалари учун Лозанна университети ёки ETH Zurich нинг иштирокчи лабораторияларидан бирида муҳим тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш имкониятини берувчи The Biology Summer Undergraduate Research School (SUR) ёзги мактабини эълон қилади.
Дастур 8 ҳафта давом этади. Бунда иштирокчи талабалар нафақат лабаратория усуллари ва назарий тамойиллари билан танишадилар, балки илмий фикрлаш ва илмий мулоқот қилиш кўникмаларига ҳам эга бўлишади.
Дастурга ҳар йили 15 нафар талабалар қабул қилиниб, дастур давомида турли хил машғулотлар бўлиши билан бир қаторда тадқиқот ва илмий муассасаларига ташрифлар, тадбирлар бўлиб ўтади.
Мақбуллик шартлари
Дастур учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Дастурда барча давлат фуқаролари иштирок эта олади;
- Биология, тиббиёт ва шунга алоқадор ҳаётий фанлар (Life Science) бўйича бакалавриатнинг 2-курсини тугатган ва 3-курсда ўқиётган талабалар қатнашиши мумкин;
- Инглиз тилини яхши билиш керак.
Дастур билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Эслатма: жисмоний терапия, болалар боғчаси, стоматология ёки ветеринария фанлари бўйича ўқийдиганларнинг аризаси қабул қилинмайди.
Ҳужжат топшириш
Дастурга аризалар ушбу ҳавола орқали топширилади.
Ҳужжат топширишда қуйидагилар сўралади:
- Анкета шакли;
- Университетда олган баҳолари кўрсатилган расмий ҳужжат;
- 2 та тавсиянома. Ариза шаклида тавсия берувчиларнинг алоқа маълумотларини кўрсатиш сўралади. Чунки тавсия хати шаблонини тўлдиришни сўраб, уларга автоматик электрон почта хабари юборилади.
Ариза торшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурга қабул қилинган иштирокчилар қуйидаги имтиёзларга эга бўлишади:
- Бориб-келиш харажатлари учун CHF 1200 ($1,480) берилади;
- Турар-жой харажатлари қопланади;
- Маҳаллий харажатларнинг бир қисмини қоплайдиган миқдорда маблағ – CHF 1500 ($1,860) ажратилади;
- Дастур давомида Швейцариянинг олис ҳудудларига 3 кунлик сафар, тадқиқот ва илмий муассасаларига ташрифлар, бошланғич ва якуний тадбирлар бўлиб ўтади.
Эслатма: виза ва тиббий суғурта харажатлари қорлаб берилмайди.
Танланган иштирокчилар электрон почта орқали ариза топширишнинг охирги муддатидан тахминан олти ҳафта ўтгач хабардор қилинади.
