Ўқитувчиларга таътил пули тўланганда устамалар ҳисобга олинмайдими?

Ўқитувчиларга таътил пули тўланганда устамалар ҳисобга олинмайдими?

Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

 

Меҳнат кодексининг 257-моддаси 2-қисмига кўра, ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

 

Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, ходимга таътил пули ёки декрет пулини ҳисоблашда устамалар ҳисобга олинади.

 

Аввалроқ, масофавий таълимда ўқиётган ходим ҳам ҳақ тўланадиган таътил берилиши ҳақида хабар берган эдик.