Хорижда ўқиётган ходимга ўқиш таътили ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда берилиши тўғрими?

Хорижда ўқиётган ходимга ўқиш таътили ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда берилиши тўғрими?

Савол: Ассалому алайкум.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Тожикистон Республикасида ўқиётган ходимга ўқиш таътили ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда берилиши тўғрими?⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Мени прокуратура текширгани келганда нотўғри деб кетишди пулини қайтартирасиз дейишди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Меҳнат кодексининг 385-моддасига кўра, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари берилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Демак, эътибор беринг, меҳнат кодексининг 385-моддасида «олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотлари» дейилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Биринчидан, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларининг мулкчилик шаклининг ҳам аҳамияти йўқ.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Меҳнат кодексининг 385-моддаси давлат ва хусусий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларига ҳам тааллуқли.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Иккинчидан, меҳнат кодексининг 385-моддаси нафақат Ўзбекистон Республикасининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларига, балки хорижийларга ҳам тааллуқли.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Агар айнан Ўзбекистон Республикасининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотлари назарда тутилганда эди, бу нормада тўғридан тўғри кўрсатилар эди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Масалан, Солиқ кодекси 378-моддаси 16-бандига кўра солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари:⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

«…Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.»⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, Меҳнат кодексининг 385-моддаси нафақат Ўзбекистон Республикасининг, балки хусусий, шу жумладан хорижий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларига ҳам тааллуқли экан.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Меҳнат кодексининг 386-моддасига кўра, ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар 1 марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Яъни содда қилиб айтганда, 2-мутахассисликка ўқиётган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Лекин ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга мазкур кафолатлар тақдим қилиниши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠