Оксфорд университетида магистратура босқичини 2 йил давомида йиллик 20,780 евро стипендия билан ўқиш дастури

Оксфорд университетида магистратура босқичини 2 йил давомида йиллик 20,780 евро стипендия билан ўқиш дастури

Буюк Британиянинг энг обрўли университетларидан бири — University of Oxford Оксфорднинг 1+1 MBA дастурида ўқишни истаган номзодлар учун Oxford–Pershing Square Graduate Scholarships дастурини таклиф қилади. Ушбу дастурга академик жиҳатдан кучли, ижтимоий фаоллиги юқори, салоҳиятли ва ташаббускор номзодлар қабул қилинади.

 

Дастурга қабул қилинганлар дунёнинг энг нуфузли университетида бепул таҳсил олиш, етакчи профессорлардан сабоқ олиш ҳамда 2 йил давомида йиллик стипендия билан таъминланиш имконига эга бўладилар.

 

Дастурда олдинги йилларда иштирок этганлар ҳақида қўшимча маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда иштирок этиш учун номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

 

  • Оксфорднинг 1+1 MBA дастури талаблари бўйича ҳужжат топширган ва қабул қилинган бўлиши керак;
  • Юқори академик кўрсаткичларга, GMAT/GRE сертификатига ёки шу йўналишда эътироф этилган бошқа ютуқларга эга бўлиши зарур;
  • Кучли етакчилик қобилиятига эга бўлиши ва буни ариза жараёнида аниқ кўрсата олиши керак;
  • Оксфорднинг 1+1 МBА дастури унинг келажакдаги карьерасига қандай таъсир қилишини асослаб бера олиши шарт;
  • Инглиз тилини мукаммал даражада билиши талаб этилади.

 

Дастур талаблари ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

 

Фойдали жиҳатлари

 

Дастурга қабул қилинган номзодлар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

 

  • Ўқиш давомида контракт тўловидан тўлиқ озод этилади;
  • 2 йил давомида яшаш харажатлари учун йиллик £20,780 (тахминан $27,296) стипендия берилади.

 

Эслатма: Жорий йилда дастур учун атиги 5 нафар номзод қабул қилинади.

 

Ҳужжат топшириш тартиби

 

Дастурга ариза топшириш учун номзодлар тегишли курс учун онлайн ариза топширишлари ва кўриб чиқилиши учун 1+1 МBА дастури аризасининг «Funding» бўлимига мотивацион иншосини юклашлари керак. Иншо 500 сўздан ошмаслиги ва ушбу саволга тўлиқ жавоб бериши лозим:

 

«How do you intend to change the world and what does this tell us about you as a person?»

 

Магистратура курсларининг алоҳида ариза шакли, муддати ва талаблари мавжуд. Батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Ариза топширишнинг сўнгги муддати — 2026 йил 7 январь.

 

Саралаш босқичидан ўтган номзодлар рўйхати 2026 йил апрель ойининг бошида эълон қилинади. Улар кейинги босқич — суҳбат учун апрель ойи охири ёки май ойи бошларида таклиф қилинади.