Европада магистратура босқичини ўқиш имконини берувчи қўшма дастур — Erasmus Mundus joint Master in Imaging тақдим этилади. Дастур йилига тахминан 15 та нафар номзодни танлаб олиб молиявий ёрдам кўрсатади.
Дастур талабаларга тегишли соҳаларда мустаҳкам назарий билим бериш, шунингдек, тасвир, видео ва кўп ўзгарувчан визуал сигналларни чуқур тушуниш имкониятини яратишга ҳамда визуал АI технологиясининг имкониятлари ва чекловларини тушунтиришга қаратилган.
Erasmus Mundus дастури ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш учун етакчи Европа университетларини бирлаштирган дастурлардан биридир.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
- Иштирокчилар ўқиш тўловларидан озод қилинади;
- Тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш, виза ва саёҳат харажатлари қопланади;
- Ойига 1400 евро миқдорида стипендия берилади (максимал 24 ой давомида).
Дастурнинг фойдали томонлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Ахборот ва коммуникация технологиялари, компьютер ёки электротехника бўйича ёки тегишли соҳада бакалавр даражаси эга бўлиш лозим;
- Номзод ўзи танлаган йўналишининг мувофиқлик талабларига мос келиши керак;
- Юқори академик кўрсатгичларга эга бўлиш сўралади:
- Математика/амалий математика бўйича камида 30 ECTS кредити (эҳтимоллик назарияси ва статистикаси ҳамда чизиқли алгебра курсларини ўз ичига олган ҳолда);
- Компьютер муҳандислиги бўйича 60 ECTS кредити ёки унга тенглаштирилган даража (шу жумладан объектга йўналтирилган дастурлаш курси ва қуйидаги иккита курсдан бири: маълумотлар базалари ёки сигнал ва тасвирларни қайта ишлаш).
- Бакалавриатнинг сўнгги йилида ўқиётган талабалар ҳам ариза беришлари мумкин. Агар талабларга жавоб берса, шартли равишда қабул қилинади.
Ҳужжат топшириш
Ҳужжат топшириш босқичлари:
- Дастурга ариза топшириш Консорциум портали (Cоnsortium portal) орқали амалга оширилади.
- Ҳамкор университетлар томонидан ўтказилган мувофиқлик текширувидан сўнг, аризалар сараланади.
- Сараланган иштирокчилар POLIMI га қабул қилиниш ҳуқуқига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун 2026 йил 26 февралгача Милан политехника университетига (Politecnico di Milano) ариза топширишлари керак бўлади. Ушбу номзодлар билан тўғридан-тўғри электрон почта орқали боғланишади. Акс ҳолда, уларнинг EMJM in Imaging учун топширган аризаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
- Танлов қўмитаси Асосий рўйхат, Захира рўйхати ва Танланмаган талабалар рўйхатини белгилайди. Кейин рўйхатлар тасдиқлаш учун Европа Комиссиясига юборилади.
- Номзодларга VISA аризасини бошлаш учун барча зарур маълумотларни ўз ичига олган расмий қабул хатлари электрон почта орқали юборилади.
- Танланганлар кейинги ўқув йилининг бошида EMJM in Imaging дастурида ўқиш қарорини тасдиқлаш учун талабалик шартномасини имзолайди.
- Захира рўйхатидаги иштирокчиларга магистратурага ўз маблағлари ҳисобидан талабалар сифатида қўшилиш таклиф этилади.
- Танланган талабаларнинг якуний рўйхати Европа Комиссиясининг EACEA (Таълим, аудиовизуал ва маданият ижрочи агентлиги) томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар белгиланган йўналишлар бўйича университетдан рўйхатдан ўтиши керак.
Керакли ҳужжатлар (барча ҳужжатлар PDF шаклда 2 МБ дан кичик ҳажмда юкланиши керак):
- Паспорт (афзалроқ) ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
- CV: максимал 2 саҳифа;
- Мотивацион хат;
- Бакалавр даражасининг сертификати/дипломнинг асл тилидаги сканерлаган нусхаси ҳамда уларнинг инглиз тилидаги тасдиқланган таржимаси (ўрта махсус таълимга оид ҳужжатлар нусхаси талаб қилинмайди);
- Академик траскриптлар ва/ёки диплом қўшимчасининг асл тилидаги сканерлаган нусхаси ҳамда уларнинг инглиз тилидаги тасдиқланган таржимаси;
- 1 та тавсиянома;
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Эслатма: Сараланганларга барча кўрсатмалар билан февраль ойининг ўрталарига қадар хабар берилади.
Инглиз тилини билишга қўйилган талаблар:
-
- IELTS — 6.0 (akademik);
- TOEFL: CBT -210/IBT – 78/PBT- 547;
- TOEFL ITP® Plus for China — 543;
- TOEFL iBT® Special Home Edition English certificate;
- CPE/CAE — C.
Муҳим: Агар номзод Европа Иттифоқи/Европа Иқтисодий Ҳамдўстлиги мамлакатлари, Швейцария, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Ирландия, Австралия ёки Янги Зеландияда инглиз тили ўқитиш тили бўлган юқори ўрта таълим ёки университет даражасини тамомлаган бўлса, тил билиш кўникмаларини махсус тестларсиз ҳам исботлай олади.
Саралаш мезонлари:
- Юқори академик натижалар ва CV;
- Мотивацион хат;
- Тавсиянома.
Эслатма: Ҳар бир мезон учун алоҳида баҳо берилади. Якуний баҳо 100 баллик шкалада белгиланади ва шунга асосланиб иштирокчилар сараланади.
Маълумот учун: ECTS (European Credit Transfer and Accumulation System) — бу Европа кредит тизими ҳисобланади. У Европа университетларида курс ёки фан бўйича ўқиш ҳажми ёки иш юкламасини ўлчаш учун ишлатилади.
Мақбуллик шартлари ва ариза топшириш ҳақида батафсил бу ерда.
Сараланганликдан қатъи назар, биринчи ариза бериш босқичида ариза берган барча номзодлар якуний танлов натижаларини 2026 йил апрелига қадар олади. Ариза бериш учун махсус тўлов талаб қилинмайди. Бироқ тегишли университетлар ҳужжат топшириш учун тўлов талаб қилиши мумкинлигини инобатга олиши керак.
Мақбуллик шартлари ва ариза топшириш ҳақида батафсил бу ерда.
- Такроран сўраладиган саволларга жавоб бу ерда.
2026/2027 ўқув йили учун дастурга жами икки марта ариза топшириш мумкин:
Биринчи ариза бериш даври 2025 йил 17 ноябрдан (12:00) 2026 йил 9 январгача (18:00) давом этади.
Иккинчи ариза бериш даври кейинроқ эълон қилинади.
Натижаларни эълон қилиш:
- Биринчи ариза бериш босқичи учун: 2026 йил апрель ойининг бошида номзодларга танлов натижалари ҳақида электрон почта орқали хабар берилади.
- Танланган номзодлар танлов натижалари эълон қилинганидан кейин икки ҳафта ичида таклифни қабул қилишлари керак.
- Апрель/май ойларида захира рўйхатидаги иштирокчиларга дастурга қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилади.
- Дастурга таклиф қилинган захира рўйхатидаги номзодлар таклифни олганларидан кейин икки ҳафта ичида ушбу таклифни тасдиқлашлари керак.
Email: contact@emjm-imaging.eu
