Япониянинг Токио университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилган UTokyo Amgen Scholars Program дастури иштирокчиларга дунёнинг етакчи муассасаларидан бирида тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга имкон яратади. Дастурда биология ва шунга яқин соҳаларда тадқиқот олиб бориш мақсадида бўлган бакалавр босқичининг камида 1-курсини тугатган номзодлар қатнашишлари мумкин.
Грант 8 ҳафта давом этади ҳамда иштирокчиларнинг тураржой, озиқ-овқат, йўл ҳамда шу каби харажатлари қопланади, шунингдек, 280,000 Япон иенаси миқдорида стипендия берилади.
Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2026 йил 1 февралга қадар давом этади. Саралаб олинган номзодлар учун грант дастури 2026 йил 4 июньдан бошланиб, ушбу йилнинг 6 августигача давом этади. Дастурга жами 10 та иштирокчи саралаб олинади.
Мақбуллик шартлари
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
- дастурда биология ва шунга яқин соҳаларда тадқиқот қилиш ва ўқишини давом эттириш мақсадида бўлган ҳамда ёзги 8 ҳафталик тадқиқот олиб боришга тайёр иштирокчилар ариза топширишлари керак;
- ариза топшираётган номзодлар бакалавр талабаси ёки бакалавр даражасига тенг муассасада таҳсил олаётган, шунингдек камида 1-курсни битирган бўлишлари лозим;
- 2026 йилнинг ёзигача ўқишни битирадиганлар қатнаша олмайди. Чунки дастурдан сўнг университетга қайтиб камида 1 семестер ўқиш талаб қилинади;
- номзодлар юқори академик кўрсаткичларига эга бўлишлари керак;
- инглиз тили иштирокчиларнинг она тили бўлмаган тақдирда тил билиш даражасини белгиловчи қуйидаги сертификатлардан бири талаб қилинади:
– TOEFL (iBT) 72;
– IELTS 5,5;
– Cambridge English FCE, TOEIC 1095;
– TOEIC L&R 785;
– TOEIC S&W 310.
- қатнашчиларнинг келажакда докторантурада ўқишни давом эттириш режаси бўлиши лозим;
- дастурда қатнашаётган номзодларнинг бирор курсда қатнашиш ёки ишлашлари таъқиқланади;
- шунингдек, улардан дастурда тўлиқ қатнашиш, грант маъмурияти томонидан белгиланган тураржойда яшаш, бошқа иштирокчиларни ҳурмат қилиш ҳамда барча учрашувлар ва йиғилишларда қатнашишлари талаб қилинади;
- дастур сўнггида иштирокчилар амалга оширган тадқиқотларини тасвирловчи хулоса ҳамда грант директорига тадқиқотларининг чоп этилган нусхасини топширишлари лозим.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурнинг қуйидаги фойдали томонлари мавжуд:
- ғолиблар Токио университети томонидан Ҳонго Кампусига яқин жойда жойлашган текин тураржой билан таъминланади. Баъзи иштирокчиларнинг тадқиқот маркази берилган турар-жойдан узоқроқда жойлашган бўлиши мумкин, бу ҳолларда трамвайдан фойдаланишга тўғри келиши мумкин;
- 280,000 Япон иенаси миқдорида стипендия берилади. Ушбу стипендия озиқ-овқат, Японияда яшаш мобайнидаги шахсий харажатлар ва саёҳатларга сарфланиши мумкин;
- иштирокчиларга авиачипта олиш учун алоҳида маблағ ажратилади;
- қатнашчилар тадқиқот давомида соҳа бўйича билим ва малакаларга эга бўлишади, бу эса уларнинг карьераларига учун фойдали тажриба бўлади;
- дастур доирасида 8 ҳафта тадқиқотдан ташқари иштирокчилар махсус семинарларда қатнашиш, бошқа талабалар билан ўзаро суҳбат ва мунозаралар олиб бориш, университет кутубхонасидан, шунингдек, соғлиқни сақлаш марказидан фойдаланиш имконига эга бўлишади;
- Японияда яшаш мобайнида номзодлар япон маданиятини ўрганиш ҳамда турли экскурсияларда қатнашиш имконини ҳам қўлга киритишади.
Эслатма! Шахсий сабабларга кўра бекор қилинган авиачипта пули иштирокчилар томонидан дастур маъмуриятига қайтарилиши лозим. Соғлиқ ва саёҳат суғуртаси иштирокчилар томонидан қопланиши зарур ва бу масалада Амген Фоундатион гранти ҳам, Токио университети ҳам масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ҳужжат топшириш жараёни қуйидаги 4 босқични ўз ичига олади:
I. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш жараёни:
– расм;
– паспорт ёки ID картанинг нусхаси;
– баҳолар транскрипцияси;
– тил билиш сертификати;
– CV/Резюменинг сўнгги варианти;
– тавсиянома;
Ариза топшириш жараёнида берилган форманинг тўлдирилган ҳамда имзоланган нусхаси.
II. Профиль яратиб, рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаш жараёни:
Авваламбор, ушбу ҳавола орқали кириб, профиль очиш талаб қилинади. Ундан сўнг, очилган саҳифа инглиз тилида эканлигига ҳамда барча ҳужжатлар тайёрлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Сўнг «Start my application» тугмаси орқали рўйхатдан ўтиш жараёни бошланади.
III. Тавсияномаларнинг ёзилган шахс шахс томонидан грант маъмуриятига жўнатилиши, тасдиқланиши ҳамда қабул қилиниш жараёни.
IV. Ҳужжат топширишни якунлаш жараёни:
Барча маълумотлар киритилиб, якунлаш босилгандан сўнг, ариза «Application in progress» ҳолатидан «Application completed» ҳолатига ўтади.
Муҳим:Ариза топшириш жараёни якунлаганидан сўнг, унга ўзгартириш киритиб бўлмайди.
Эслатма! Ариза топшириш жараёнида турли хил технологиялар ҳамда сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланиш тавсия қилинмайди, ҳар бир жараён ёки ҳужжат номзодларнинг шахсан ўзлари томонидан тайёрланиши ва ёзилиши (тавсияномадан ташқари) лозим.
Тавсияномаларни жўнатиш ҳамда рўйхатдан ўтиш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Дастурга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
- Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2025 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 февральга қадар давом этади.
- Саралаб олинган номзодлар учун грант дастури 2026 йил 4 июньдан бошланиб, ушбу йилнинг 6 августигача давом этади. Дастур 8 ҳафта давом этади ҳамда жами 10 та иштирокчи саралаб олинади.
- Рўйхатдан ўтиш жараёнида номзодлар тадқиқот лойиҳалари учун битта мавзу танлашлари керак бўлади.
- Дастур амалга ошириладиган лабораториялар ва лойиҳа мавзулари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастурда қатнаша оладиган давлатлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Тадқиқот ўтказиладиган лабораториялар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Asia Simpozium фото галереясини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин. Дастур бўйича саволларни ушбу ҳавола орқали йўллаш мумкин.
