United People Global (UPG) – бу дунё бўйлаб инсонларни эзгу ишлар қилишга рағбатлантирувчи ва ғояларини амалга оширишда амалий ёрдам берувчи жамиятдир. Жамият доирасида ҳар йили Барқарор ривожланиш мақсадларига қаратилган дастур – Sustainable Development Goals – амалга оширилиб, миллати, ўқимишлилик ва саломатлик даражасидан қатъи назар, 500 дан зиёд ёшни йўналиш бўйича ўқитиб келмоқда.
Дарслар онлайн тарзда бўлиб ўтади.
2026 йил июлдаги курс якунида ҳар бир иштирокчига махсус сертификат тақдим этилади. Улар орасида энг кучли деб топилган етакчилар Харрикенс Оролига (АҚШда) 1 ҳафталик бепул саёҳатни қўлга киритадилар.
Дастур ҳақида батафсил бу ерда ўқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Жинси, ирқи ва саломатлик даражасидан қатъи назар, исталган мамлакат фуқаролари қатнашиши мумкин;
- Иштирокчиларнинг ёши 2026 йил, 1 мартдан 31 июлга қадар 18-35 ёш оралиғида бўлиши керак;
- Инглиз тилидан етарли даражада яхши хабардор бўлишлари лозим;
- Кенг фикрли, иштиёқманд ва муаммоларни ечишда зукко, UPG етакчилари қаторидан жой олишга интилувчан бўлишлари даркор.
Ариза топширувчиларга қўйилган талаблар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Фойдали томонлари:
- Дастурда қатнашиш бепул;
- Дастур якунига етгач, махсус сертификат берилади;
- Энг кучли деб топилган етакчиларга Харрикенс Оролига (АҚШ) 1 ҳафталик саёҳат уюштирилади. (Барча харажатлар қопланади).
Ҳужжат топшириш
Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:
- Онлине ариза шаклини тўлдириш;
Ариза билан биргаликда:
- Номзоднинг шахсий расми (ихтиёрий; максимал ҳажм: 314 Мб);
- Иштирокчининг ўзи ҳақидаги ёки аризада келтирилган саволлардан бирига жавоб берганлиги ҳақидаги инглиз тилидаги 2 дақиқалик видео (ихтиёрий, аммо қатъий тавсия қилинади. Видеоларни ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин).
МУҲИМ:
Бир иштирокчи фақат бир марта ариза бериш ҳуқуқига эга. Икки ва ундан кўп марта турли аккаунтлардан ариза беришга уринган иштирокчилар танловдан четлаштириладилар.
- Аризаларни қабул қилишнинг биринчи тўлқини 2025 йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади;
Аризаларни баҳолашда қуйидаги тўрт жиҳат эътиборга олинади:
- Профиль.
- Мотивация (нима учун дастур етакчиси сифатида айнан у танланиши кераклиги бўйича аризада берган жавобларидан келиб чиқиб, хулоса қилинади).
- Қобилият (Номзод ўзининг режасини амалга оширишга қанчалик қобилиятли эканлигига қаралади).
- Таъсир қилиш эҳтимоли (ғоянинг потенциал даражасига боғлиқ).
Қўшимча маълумотларни:
- Ушбу сайтдаги онлайн аризани тўлдириш орқали;
- тезкор савол-жавоблар бўлимидан олиш мумкин.
Дастур ҳақида қўшимча саволларни ушбу ҳавола орқали бериш мумкин.
