Жанубий Кореянинг илм-фан ва технологиялар йўналишида етакчи, мамлакат бўйича биринчи, Осиё университетлари орасида эса тўққизинчи ўринда турувчи KАISТ (Korea Advanced Institute of Science and Technology) 2026-ўқув йилидан бошлаб бакалавр босқичида тўлиқ молиялаштирилган грант дастури — KАISТ Scholarship учун қабулни эълон қилади.
Мазкур дастур илм-фан ва техника соҳасида тадқиқот олиб боришга қизиққан, янгилик яратишга интилувчи, шунингдек жамият ва инсоният тараққиёти учун ҳисса қўшишни мақсад қилган барча миллат вакиллари учун мўлжалланган.
Таълим йўналишлари
Ўқишга қабул қилинган талабалар дастлабки ўқув йилида умумтаълим фанларини ўзлаштирадилар. 2-курсдан бошлаб эса қуйидаги йўналишлардан бирини танлаб таҳсилни давом эттирадилар:
- табиий ва ҳаётий фанлар;
- муҳандислик (энгинеэринг);
- биоинженерия;
- бизнес бошқаруви.
Грантнинг афзалликлари
KАISТ гранти ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
- 8 семестр (4 йил) давомида ўқиш тўловидан тўлиқ озод этилади;
- Ойлик стипендия — 350 000 КРW (тахминан 240 АҚШ доллари);
- Тиббий суғурта харажатлари қопланади.
Дастурга қўйиладиган талаблар
- 2026 йил 31 августгача ўрта мактабни тамомлаган ёки тамомлаётган номзодлар ариза топшира олади;
- номзод ҳамда унинг ота-онаси Жанубий Корея фуқароси бўлмаслиги керак (халқаро талабалар учун);
- ариза топшириш вақтида номзод бошқа университетга ҳужжат топширмаган бўлиши шарт;
- кореялик миллат вакиллари дастурга фақат Кореядан ташқарида ўқишни тамомлаган бўлсалар, ариза топшира оладилар;
- стипендия иқтидорли талабаларгагина берилгани боис, талаба биринчи ўқув йилини 4.3 дан камида 2.7 натижа (GPА) билан тугатиши шарт.
Эслатма: Дастурга Корея фуқаролари ҳам ариза топширишлари мумкин. Талаблар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Керакли ҳужжатлар:
- Онлайн ариза (ариза тўлови — $80 ёки 80 000 КRW);
- Нотариал тасдиқланган мактаб аттестати ёки диплом ҳамда баҳолар иловаси нусхаси (инглиз тилида);
- 1 та тавсиянома хати;
- Аризачининг паспорт нусхаси;
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатнинг тест маркази томонидан юборилган расмий нусхаси (Ихтиёрий; энг камида IELTS-6.5, ТОEFL iBT 83 ёки шу натижага тенг бошқа тест);
- Молиявий таъминот ҳақида маълумотнома (Онлайн аризанинг ичида: KАISТ грант дастурини ёки ҳомийлик орқали қопланишини белгилаши шарт);
- Ютуқ ва мукофотларни тасдиқловчи 5 тагача ҳужжат нусхаси (ихтиёрий);
- Номзод мактабининг профиль манзили (веб-сайт, брошюра ва б.);
- Расмий стандарт тест натижаларининг тест маркази томонидан юборилган расмий нусхаси (SAT, AP, IB, GCE A-Level, ACT, якуний имтиҳон натижаси, университетга кириш бали ёки Халқаро олимпиада сертификати).
Эслатма: Аризачиларнинг грант учун алоҳида ҳужжат топширишлари шарт эмас, балки кириш талабларига жавоб беришнинг ўзи етарли. Тавсиянома хати муддат тугагунга қадар жўнатилиши лозим. Онлайн аризани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда, ҳужжатларни почта орқали жўнатиш керак. Ариза қабул қилингач унга ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди. Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
Қабул муддати
KАISТ университетида уч босқичли қабул муддати мавжуд:
- эрта қабул;
- доимий қабул;
- кечки (кузги) қабул.
Доимий қабул учун сўнгги муддат: 2026 йил 6 январь.
Аризаси қабул қилинган номзодлар интервью босқичига таклиф қилинади. Интервью санаси ва якуний натижалар ҳақида хабардор бўлиш учун аризачиларга электрон почталарини мунтазам текшириб бориш тавсия этилади.
Қабул, интервью ва якуний натижа муддатлари билан батафсил бу саҳифада танишиш мумкин. Грант учун алоҳида ҳужжатлар талаб қилинмагани боис, якуний хулосага кўра ўқишга қабул қилинган барча талабалар автоматик тарзда KАISТ грантига тавсия этиладилар.
