Япония Таълим, Маданият, Спорт, Фан ва Технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган МEХТ (UR) гранти магистратура ва PhD босқичида таҳсил олишни истовчи хорижий талабалар учун мўлжалланган бўлиб, Япония университетларида халқаро талабалар алмашинувини кенгайтириш ва таълим сифатини оширишни мақсад қилади.
Грант соҳиблари нафақат ўқиш тўловларидан тўлиқ озод этилади, балки уларга ойлик стипендия ҳамда бориш-келиш харажатлари учун авиачипталар тақдим этилади. Япония билан дипломатик алоқалар ўрнатган барча мамлакат фуқаролари (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари) АPU университетига ўқишга қабул қилинган тақдирда ушбу стипендияга ариза топшириш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун: МEХТ стипендияси дунёнинг энг яхши 300 та олий таълим муассасалари қаторига кирувчи Осиё-Тинч океани университети (АPU)да тўлиқ бепул таълим олиш имконини беради.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
- АPU университетининг магистратура ёки PhD босқичига қабул қилинган бўлиши керак;
- 1991 йил 2 апрелдан кейин туғилган бўлиши шарт;
- Япония фуқароси бўлмаслиги ва яшаб турган мамлакати Японияга дипломатик алоқадор давлатлар рўйхатида бўлиши лозим (Ўзбекистон ушбу рўйхатда мавжуд);
- Ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ГПА) 3.00 тизимда камида 2.30 бўлиши керак;
- Инглиз тили сертификати талаб қилинади (камида IELTS 6.5 ёки унга тенглаштирилган натижа);
- Ариза топшириш вақтида талаба мақомида Японияга виза олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим;
- Ҳарбий хизматда бўлган ёки ҳарбий тузилмаларда ишлаётган шахслар ариза топшира олмайди;
- Илгари МEХТ грантини ютган номзодлар камида 3 йиллик танаффус олмагунча қайта ариза бера олмайди;
- МEХТнинг ушбу турига ариза берганлар бошқа стипендия ёки грант дастурларида, жумладан, МEХТнинг бошқа турларида қатнаша олмайди;
- Фақат 2024 йил 22 мартдан кейин олинган инглиз тили сертификатлари қабул қилинади.
Эслатма: бу умумий талаблар бўлиб, танланган йўналишга қараб қўшимча шартлар белгиланади.
Фойдали жиҳатлари
– АPU университети томонидан 100% ўқиш тўлови қоплаб берилади;
– яшаш харажатлари учун ойига 144 000 япон иенаси (тахминан 970 АҚШ доллари) миқдорида стипендия тўланади (миқдор ўзгариши мумкин);
– талабаларга бориш-келиш учун эконом-классдаги авиачипта билан таъминланади.
Ҳужжат топшириш тартиби
Дастурга ариза топшириш учун қабул 2025 йил 1 сентябрьда очилади. Қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топшириши мумкин.
Эслатма: Номзодлар ўз аризаларини исталган вақтда ўзлари хоҳлаган йўналиш учун охирги муддатдан олдин топширишлари мумкин. Тақдим этиш вақтидан қатъи назар, аризалар тегишли ариза топшириш муддати тугамагунча кўриб чиқилмайди.
Муҳим саналар:
- 2026 йилда ўқишни бошлаш учун ариза 2025 йил 12 ноябргача топширилиши керак;
- Университет барча аризаларни кўриб чиқади ва МEХТ стипендияси учун тавсия этиладиган номзодларни танлайди;
- Зарурат туғилганда, қўшимча ҳужжатлар сўралади;
- Стипендия натижалари ҳақида фақат сараланган номзодлар хабардор қилинади.
Эслатма: номзодлар аризани исталган вақтда топширишлари мумкин, бироқ барча аризалар белгиланган якуний муддат тугагач кўриб чиқилади.
