Француз ва немис тили ўқитувчилари аттестацияда юқори натижаларни қайд этишди

Француз ва немис тили ўқитувчилари аттестацияда юқори натижаларни қайд этишди

Хабарингиз бор, 7 ноябрь тоифа синовларида умумтаълим мактабларининг француз тили, немис тили, корейс тили, хитой тили, япон тили фанлари ўқитувчилари ва психологлари, логопед-педагоглари, дефектолог-педагоглари иштирок этмоқда.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бугун ўтказилаётган малака тест синовларида ушбу педагоглар юқори натижаларни қайд этишмоқда:⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 28-умумтаълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Садоқат Алламова 92 балл;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– Бухоро вилояти, Ромитан туманидаги 18-умумтаълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Нафосат Джураева 90 балл;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги 33-умумтаълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Суннатилло Очилов 90 балл билан олий малака тоифасини муваффақиятли ҳимоя қилишди ва 70 фоизлик қўшимча устамага эга бўлишди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аввалроқ, тоифа синовларида юқори натижа қайд этган бошланғич синф ўқитувчилари эълон қилинганди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠