Trustee Scholarship — АҚШнинг Boston университети бакалавриат бўйича ўқишни хоҳловчилар учун ташкил этилган грант дастури.
Дастурга ушбу университетга 1-курсга қабул қилинган талабалар ариза топширишлари ва 4 йил давомида контракт тўловларидан озод ҳолда ўқиш имконига эга бўлишлари мумкин.
Ҳар йили 20 нафар энг яхши талабалар дастурга қабул қилинади.
Дастур ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Бостон университети (Boston university)нинг бакалавриат босқичига қабул қилинган бўлиши;
- Мактаб/коллеждаги баҳолари аъло даражада бўлиши;
- 2 та мавзудан бирига 600 сўздан ошмаган эссе (иншо) ёзишлари (мавзулар);
- Инглиз тилини мукаммал билиш лозим.
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Фойдали томонлари
- 4 йиллик контрактдан озод этиладилар (бунда талабанинг кейинги йиллардаги академик ўзлаштириши ҳисобга олинади);
- Талабалар учун мажбурий барча тўловлардан озод этилади.
Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Номзодлар аввал университетга қабул қилинишлари учун барча талабларга жавоб беришлари лозим.
Керакли ҳужжатлар:
- Мактаб аттестати ёки коллеж/академик лицей диплом баҳолари. Батафсил;
- Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (ИЭЛТС 7, ТОЭФЛ иБТ 90-100 ёки эквиваленти. Тил билиш даражаси ҳақида батафсил);
- Паспортдан нусха;
- Молиявий аҳвол ҳақида маълумотнома;
- 2 та мавзудан бирига 600 сўзлик иншо ва бошқалар.
Эслатма: Номзодлар тил билиш сертификатини топширишдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш керак.
Ҳужжат топшириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
