Бухорода бошланғич синф ўқитувчиси 96 баллни қўлга киритди

Бухорода бошланғич синф ўқитувчиси 96 баллни қўлга киритди

Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

 

3–7 ноябрга қадар мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этмоқда.

 

Бухоро вилояти, Пешку туманидаги 38-умумтаълим мактабининг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Иқлима Муродова 96 балл тўплади. Бу ҳақда Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

 

Иқлима Муродова аттестацияда олий малака тоифасини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 70 фоизлик қўшимча устамага эга бўлган.

 

Аввалроқ, республика бўйлаб юқори натижани қўлга киритган педагоглар рўйхати маълум қилинганди.

2