Малака синовларида 3–7 ноябрга қадар умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этадилар. Бугун, 4 ноябрь ушбу фан педагоглари учун аттестациянинг 2-куни.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, бугунги аттестация синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:
– Тошкент туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Дилноза Алимова тоифа синовида 92 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бекобод шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Навбаҳор Алимова тоифа синовида 90 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Юлдузхон Юсупова тоифа синовида 90 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бўка туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Маъмура Маҳмудова тоифа синовида 88 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бўка туманидаги 28-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Дилафруз Раззақова тоифа синовида 88 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бекобод шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Оқила Эсонова тоифа синовида 86 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бекобод шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Азиза Ғафурова 86 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига;
– Бекобод шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Зулфя Аманқулова 86 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига даъвогарлик қилмоқда.
